Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун пул масаласида эътиборли ва серга | Qumriniso Psixologik Akademiyasi

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун пул масаласида эътиборли ва сергак бўлишингиз талаб этилади. Тўғри, дори-дармон, озиқ-овқат харид қилишда пулни тежашингиз шарт эмас, фақат қимматбаҳо буюмлар харид қилишга шошилмасангиз бас. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун муҳаббатдаги азалий орзуингиз ушалиши кутилмоқда. Лекин бунинг учун уйда ўтириш эмас, кўчага чиқиб атрофдагилар билан мулоқот қилиш зарур бўлади. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 июл куни мақсадингиз битта бўлиши керак. Ишхонадаги ишларни бажариш орқали ижобий натижага эришиш. Майли, иш майда бўлсин, зерикарли кечсин, аммо моддий манфаат кўришингиз шарт. Айримлар аллергик хасталикдан безовта бўлишлари мумкин. Атир-упадан вақтинча фойдаланмай, янги маҳсулотларни синовдан ўтказмай туришингиз лозим. Шунда аллергия сизни четлаб ўтган бўларди. Овқатланишда меъёрни билинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Омад калити қўлингизда. Бундан кейинги вазифангиз бу калитни кўз қорачиғидек асрашдан иборат бўлиши керак. Кун давомида ҳамкасблар билан зиёфатга боришингиз кутилади. Зиёфатда ҳеч кимга келгуси режаларингизни ошкор этманг. Саломатлигингиз панд бера бошлаяптими? Ўзингизни лоҳас ҳис эта бошладингизми? Режимга риоя қилган ҳолда овқатланинг, витаминлар ичинг, спорт билан шуғулланишга одатланинг. Мана шулар сизни лоҳаслик чангалидан олиб чиқа олади. Қуёш тиғида камроқ юринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 июлда сизга машина, квартира ва бир даста пул зарур бўлади. Бу албатта сизнинг орзуингиз. Имкон топсангиз, ўзга сайёраларга саёҳат уюштиришни хоҳлайсиз. Шахсий ҳаётингизда қариндошлар сиздан уй таъмирини талаб қила бошлашади. Аммо асабийлашишингиз тавсия қилинмайди. Чунки бу иш масаласида ташаббус ўзингиздан чиққан. Демак, сукут сақлашингиз ва имкон топиб бу талабни адо этишингиз қолди холос.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Иш жойингизда шовқинли, жанжалли, баҳсли лаҳзалар кўзга ташланиши мумкин. Сиз уларнинг барчасига хотиржам муносабатда бўлинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда йўналишни илкис ўзгартиришингиз керак. Мартабани ошириш, янги лавозимга эга бўлишингизга ҳали эрта. Айримлар кечқурун олис сафарга отланади. Оила қурмаган бўлсангиз, сафар давомида орзуингиздаги инсонни учратиб танишишингиз ҳам мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 июл куни ўзингизга ташқаридан туриб разм солинг. Шунда кўп нарсаларни тушуниб етасиз. Бировларни танқид қилиш фикридан йироқ бўлинг. Харажатларни камайтириб, даромадни кўпайтириш пайида бўлинг. Бу иш қўлингиздан келади. Хоҳиш бўлса бас. Бугун спорт билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги тадбирлар муваффақиятли кечади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Овқатланишда режимни бузманг. Меъёрни билинг. Шунда сиздан бахтли инсон бўлмайди. Омад сизга ёр бўлсин!