Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Иш, ташвиш, дўстлар ва учрашувлар… | Qumriniso Psixologik Akademiyasi

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш, ташвиш, дўстлар ва учрашувлар… Бугунги кунингиз ана шундай амалларга тўла кечади. Асосийси, уларнинг барчаси ёқимли эмоция ҳадя этмоқчи. Оиласизлар романтика оғушида қолишларига ҳам сира шубҳа йўқ. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Ҳисобингизга ёки пластик карточкангизга йирик миқдорда пул келиб тушиши кутилмоқда. Агар кечқурун ишхонангиздаги раҳбарлар хизмат сафарига жўнатишса, асло бош тортманг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 июл куни тадбиркорларнинг куни туғиши аниқ. Анчадан бери хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартнома имзолашни орзулаган бўлсангиз, орзуингиз амалга ошади. Айрим оила қурмаганлар танлагани билан характерлари тўғри келмаслиги туфайли хайрлашишга мажбур бўлади. Энди ўзингизга мос жуфт излашингизга тўғри келади. Овқатланиш рационингизга ҳам бир марта бўлсин назар ташлаб олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун шахсий бизнесига эга дўстларимиз ниҳоятда чайир бўлишлари керак. Шундагина даромад кўришда рақобатчилардан илгарилаб кета оласиз. Позициянгизни зинҳор уларга олдириб қўйманг. Керак бўлса, совуққон жангчига айланинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда ҳақиқий артистга айланишингиз лозим бўлади. Кечқурун севимли хоббингиз билан шуғулланишга алоҳида вақт ажратинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

23 июлда анча олдин ўйлаб топган лойиҳангизни ҳаётга тадбиқ этиш учун бир чимдимгина имконият етмай қолиши мумкин. Демак, ҳали фурсат етмабди. Уни қайтадан четга суриб, бошқа ишлар билан банд бўлишингиз зарур. Шахсий ҳаётда саёҳат масаласига қайтишингиз керак. Рўзғорингизда ҳам муаммолар тўлиб ётибди. Нималарнидир таъмирлаш, нималарнидир харид қилиш кабилар анча вақт олиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун дунёқарашингизни сезиларли даражада кенгайтиришингиз керак. Бўлар-бўлмас ташвишларни деб беҳуда вақт сарфламанг. Оиласизларнинг баъзилари яқин ўтмишга қайтиб иш кўришни маъқул кўра бошлаши мумкин. Кечқурун молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади. Қўлингизга мўмай даромад келиб тушади. Омад сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 июл куни ҳаёт мазмуни қаерда бўлиши мумкинлигини тахминан аниқлагандан кейингина қидиришга тушинг. Раҳбарлардан гап эшитишни истамасангиз, зиммангиздаги вазифаларни ўз вақтида адо этинг. Йўқса, гап эшитиш уёқда қолиб мукофотдан ҳам маҳрум бўлишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда соф кўнгил билан иш тутинг.


Бизнинг канал:
https://t.me/Munajjimlari_Bashorati
Бизнинг гурух:
https://t.me/Munajjimlar_bashorati369