Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 7 июл куни пассив ҳаёт тарзини танласан | Qumriniso Psixologik Akademiyasi

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 июл куни пассив ҳаёт тарзини танласангиз, кечирилмас хатога йўл қўйган бўласиз. Чунки бугун омадга эришишингиз учун қулай имкониятлар жуда кўп. Аммо катта пул ҳақида гапиришга ҳали эрта. Барибир неки ишга қўл урсангиз ҳам, «Шу иш менга керакми?» деган саволга ўрин қолдирманг. Сабаби, арзимас туюлган иш ҳам яқин келажакда сизга ўша катта пулни ҳадя этиши мумкин. Дадил ва бардам бўлинг! Кечқурунлари эртанги кун учун режа тузишни одат қилишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун фақат оила, уй ва рўзғор ҳақида ўйлайдиган, қайғурадиган кунингиз. Рўзғорингизда бир талай ечимини кутаётган муаммолар бор. Уларни албатта бартараф этишингиз шарт. Демак, нафас ростлашга вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Шахсий бизнеси борлар 7 июлдан мўмай даромад кутмаганлари маъқул. Буни ҳатто пулдор танишларингиз ҳам ҳал қилиб бера олмайди. Кечқурун айрим дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 июлда борлиғингизни гармония чулғаб олиши кутилмоқда. Шу баҳонада ёшликдаги ажойиб лаҳзалар хаёлингизни чулғайди. Яқин ва қадрдон инсонларни ёдга оласиз. Бу ҳам қалбингизга ёқимли туйғуларни бахш этади. Кун давомида ўтмишдаги дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз ва ёқимли суҳбат қуришингиз мумкин. Молиявий муаммоларнинг ижобий интиҳоси узоқ кутдирмайди. Айниқса, бугун молиявий масалада тадбиркорларнинг куни туғади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Яқин инсонингиз билан илиқ муносабатлар сақланиб қолишини истасангиз, бугун ён беришдан нарига ўтмаслигингиз керак. Барча хунук хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Улар оилавий ҳаётингизни издан чиқаради. Ўзингизга ишонч ҳиссини сўндирманг. Кечки пайт сизни тантанали тадбир ёки қуюқ зиёфатга таклиф қилишлари мумкин. Аёллар куннинг иккинчи ярмида янги кийимлар харид қилиши кутилади. Харидингиз бароридан келсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 июл куни ҳар қандай ишга қўл урсангиз ҳам барибир муваффақият, қувончли лаҳзалар сизники бўлади. Ҳатто, илгари ўзингиз ёқтирмаган, нуқул танқид остига олган ишлар ҳам сердаромад эканига гувоҳ бўласиз. Бугун косметик муолажалар, ҳаммомга тушиб парланиш хайрли кечади. Лекин косметик муолажаларни мутахассис маслаҳатисиз амалга оширманг. Кун мобайнида кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Эрталабданоқ кайфиятингиз тушкун ҳолатда уйғонасиз. Шунинг учунми, гапирган гапингиз ҳам, бажарадиган ишингиз ҳам ташвиш келтираётгандек туюлади. Билинг, ҳаётингизда қисқа муддатли танаффуслар ҳосил қилишингиз керак. Молия масаласида ўзингизни ўтдан чўғга ураверишингиз тавсия этилмайди. Негаки бу билан даромадингиз кўпайиб қолмайди. Кечқурун эса сизни ниҳоят хурсандчилик онлари кутади. Ҳамкасблардан бири қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади.