Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchallar — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchallar — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Psixologiya , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 69.50K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narx
Yillik 👉 @Munajjimlar_yillik
ТикТок 👉 https://vm.tiktok.com/ZSJNvUB2t/

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-01-11 18:39:48 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 январда эрталабоқ кечгача амалга оширадиган ишларингизни режалаштириб олинг. Шунда бошқа ишларга чалғиб хатоликларга йўл қўймайсиз. Оғир вазиятларда қолсангиз, ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг. Муҳаббатда оиласизлар шундай бир масъулиятли ҳаракат содир этадики, яқинлари ҳам ҳайратдан ёқа ушлаши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедда сайр қилсангиз, яна яхши.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун курашга отланишингиз тавсия этилади. Лекин душманлар билан эмас, балки зарарли одатлар билан курашинг. Саломатлигингизга лоқайд муносабатда бўлишингиз, ишда дангасалик ёки аксинча жисмоний зўриқишни ҳаддан ошириш ҳам аҳволингиз аянчли кўринишга келишини таъминлайди. Муҳаббатда бузоқ буржи вакилларини майда кўнгилсизликлар кутади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 январ куни жасур ва ботирга айланишингиз зарур. Улар кўмагидагина ҳар қандай ишнинг мазасини қочира оласиз. Ўзингизга ишончсизлик иш бажаришингизда сизга душман вазифасини ўтайди. Кун давомида ҳамкасблардан бири билан орангизда дафъатан дўстликдан-да кучлироқ туйғулар пайдо бўлиши мумкин. Бу сизни албатта муваффақиятлар сари етаклайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш эсингиздан чиқмасин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Атрофдагиларга юқоридан туриб муносабат юритманг. Димоғдорликни яқинингизга ҳам йўлатманг. Агар анчадан бери қандайдир хунук хаёллар юрагингизни эзаётган бўлса, дарҳол уларни миянгиздан ҳайдаб солинг. Уддалай олмасангиз, дўстларингизга мурожаат этинг. Ажаб эмаски, уларнинг ёрдами тегса. Кечқурун уйингизда қувончли бир ҳодиса юз бериши кутилмоқда. Тайёр тураверинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 январда шахсий ҳаётингизда пайдо бўладиган ташвишли лаҳзалар билан ўралашиб қолишингиз мумкин. Улардан халос бўлиш мушкул. Худодан сўранг. Имконият беришини тиланг. Интернетдаги алоқа қутингизни тез-тез текшириб туринг. Сизга кимдир сердаромад иш таклиф қилиб қолиши мумкин. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши кутилмоқда. Сафар сизга моддий манфаат келтирмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун иш масаласида бор истеъдодингизни ишга солишингиз керак бўлади. Истакларингиз, орзуларингиз шунга боғлиқ. Бусиз муваффақиятларга эришишингиз шубҳа остида қолади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўя кўрманг. Инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Бугун расмий никоҳдан ўтиш муваффақиятли кечади. Тантаналар бир умр ёдингизда сақланиб қолади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажани ўз вақтида олишлари тавсия қилинади.
9.6K views15:39
Ochish/sharhlash
2022-01-11 18:39:39
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 12 январь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
8.9K views15:39
Ochish/sharhlash
2022-01-11 18:25:17
Мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди. Аммо аҳоли ўртасида турли саволлар ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
9.0K views15:25
Ochish/sharhlash
2022-01-11 16:19:05
ИШГА ТАКЛИФ КИЛАМИЗ

@Director_Feberlik
@Direktor_faberlic_Dilshoda
Шошменг илтимос
Биламан Яна Фаберлик дейишиз мумкин лекин Ман таклиф килган Фаберлик конуний

ФАКАТ АЁЛЛА КИЗЛА УЧУН
+998886625100
+998993639212

Хаммаси жуда оддий Ман сизларга онлайн бизнес таклиф киламан
20млн бонус
4-5 миллион ойлик олишни ургатаман.

Уйлаб куринг бундай имконият Хар доим хам булавермайди.

Атига хайотиз давомида 2кишини хайотини узгартиришга уз хиссангизни кушишни хохламайсизми

Вой халиям уйланиб утирибсизми

@Direktor_faberlic_Dilshoda
@Director_Feberlik
Telegramdan yozing
+998886625100
+998993639212
Ish kerak bulsa telefon qiling yoki telegramdan yozing.
10.0K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-01-11 12:26:13
14 ЯНВАРЬ УЧУН ЗЎР СОВҒА

БИАОЯ • СОЧ ВА СОҚОЛ ТРИММЕРИ

Титан кесгичлар техналогияси билан нозик юз ва танани парвариш қилади.

Қалин ва қўпол сочларни кесиш учун турбо кучайтиргич.

Юзинг ҳар қандай қисмини парашлаш учун конус назорати.

- 4 хил насадкага эга:
• Соч учун ўткир кесгич,
• Майда толалар учун мулти кесгич,
• Қулоқ ва бурун учун учли кесгич,
• Соқол учун ултра кесгич.
- 3 хил қалинлик тармоқлари.
- Симсиз қуввати 40 дақиқага етади.

БИАОЯ - юқори сифатни истаганлар учун

Нархи 235.000 минг Сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул


Тўловни маҳсулот қўлингизга етиб боргандан сўнг қиласиз

Буюртма бериш:
https://Mahsulot.com/m/T27RE

Бошқа маҳсулотлар:
@mahsulotlar_No1
10.6K views09:26
Ochish/sharhlash
2022-01-11 09:00:32
Ҳеч қачон фарзандингизга «нега ўқимаяпсан?», «Нега тупойсан?», «Нега қўшнини ўғлига ўхшамайсан» деб айтманг.

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
12.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-01-11 08:55:44
ҚОРА СЕДАНА  МИНГ ДАРДГА ДАВО (ЧЕРНЫЙ ТМИН)
«Қора седана ўлимдан бошқа хар бир дардга даво

Хотирани кучайтиради, 
Кўриш қобилиятини (зренияни) тиклайди, 
Асаб тизимида, 
Ошкозон яраларида (язва, гастрит, панкреатит) 
Жигарни тозалайди, 
Қонни тозалайди, 
Буйрак шамоллашига қарши ва тошларни эритади, 
Ялиғланишга қарши, 
Астма, бурун битиши ва йуталда
Псориаз, витилиго да самараси жуда яхши, 
Бош оғриқдан (мигрен) асабий зўриқишдан халос этади, 
Саратонни олдини олади
Инсультга қарши, 
Инфекциялар билан курашади, 
Сахарни нормага келтиради, 
Оёк, бел, қўл, оғриқларида
Юқори қон босимини сезирарли равишда пасайтиради, 
Уйку бузулишларини бартараф этишга ёрдам беради, 
Сочларни тўкилишини олдини олади, 
Гемаррой (бавосил)да самарали!
Телеграмм:@operator_N_1

Акция: 2+1=3

НАРХИ: 169.000

+998991945752
+998991945752
Uzbekistan buylab yetkazib beramiz!
10.9K views05:55
Ochish/sharhlash
2022-01-11 08:55:30
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 271 276 кишини ташкил этмоқда.

Шаҳар жойларда – 17,9 млн. киши
Қишлоқ жойларда – 17,4 млн. киши

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
10.9K views05:55
Ochish/sharhlash
2022-01-10 19:18:36 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Анчадан бери куч ва имкониятларингизни бағишлаган бир тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Сиз тадбирда сўз олишингиз ва бу ишингиз билан йиғилганларни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этишингиз мумкин. Ижодий ёндашиш орқали ишлаб чиқилган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш бугун хайрли кечади. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутиб туради. Бардам бўлинг! Асабларни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

11 январ куни бирданига бир нечта маиший мавзудаги муаммолар ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Улар турар жой, бошқа жойга кўчиш, меросга эга бўлиш ва иш юзасидан ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар бу йўлда кимдир сизни қонунни бузишга ундаётганини сезиб қолсангиз, жисмоний жиҳатдан жавоб қайтаришга уринманг. Бу муаммони оддий сўзлар билан ҳам бартараф этишга қодирсиз. Кечқурун танишлардан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўйлаб қўйган ишларингизни амалга ошириш учун сергак ва қатъиятли бўлинг. Бу режаларингиз йиллаб ўз интиҳосини кутиб турган бўлиши мумкин. Уларни бартараф этишда, амалга оширишда қатъиятлилик зарур. Хато қилишга ҳақли эмассиз. Оила қурмаган бўлсангиз, сўзамоллигингиз натижасида ажойиб бир инсон билан танишиб, келгусида муносабатларни романтик кўринишгача етказишингиз тайин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 январда сиз ёши улуғ, ҳаётий тажрибаси кўп, сизни чақалоқлигингиздан яхши билганлар қаршисида яна бир маротаба имтиҳондан ўтишингиз мумкин. Тушдан кейин имкон топсангиз, табиат қўйнига йўл олинг. Дам олинг, кўнгил ёзинг. Ўша ерда сиз қўшимча эмоция ва қувончга эга бўласиз. Кечқурун кун давомида эришган муваффақиятлар билан дуч келганга мақтаниш ҳуқуқига эгасиз. Соғлиғингиз панд бера бошласа, албатта мутахассис маслаҳатига амал қилган ҳолда муолажалар олинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ўзингизга нисбатан янада қаттиққўл бўлинг. Ўзингизни танқид остига олинг. Хавотирланиш, қобилиятингизни ўзгалардан сир тутишни бас қилишингиз тавсия қилинади. Оиласизлар муҳаббатда жиддий муаммога дуч келишлари кутилади. Анчадан бери сирлигича қолиб кетган бир гап ошкор бўлиб, бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз совуқлашиш эҳтимоли бор. Фақат жаҳдга ҳаддан зиёд эрк берманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 январ куни сўзлаган сўзларингиз, бажарган ишларингизда беихтиёр хатоларга йўл қўйишингиз мумкин. Бу анчадан бери мириқиб дам олмаганингиз натижаси бўлса керак. Дам олинг. Ёлғиз қолинг. Иш қочиб кетмайди. Шахсий ҳаётда сал сирлироқ бўлинг. Ҳадеганда бўлар-бўлмас гапларни гапириб қўйишдан сақланинг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Имкон бўлса, велосипедда сайр қилсангиз ҳам зиён қилмайди.
10.8K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-01-10 19:18:36 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи навбатда ҳар бир масалада ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, ёқимли харидларни амалга ошириш ва қарзларни ўз вақтида тўлаб қўйишга алоҳида эътибор қаратинг. Кунингиз сершовқин ва шошқин кечади. Шунинг натижасида рўзғордаги муаммоларни ҳам ҳал қилиб оласиз. Кечки пайт кўча кезинг, яқин келажак режаларини тузинг. Молиявий аҳволингизни янада яхшилаш ҳақида бош қотиринг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 январда ким бўлишидан қатъи назар нима миянгизга келса, ўшани очиқ айтаверинг. Бу масалада хатога йўл қўймайсиз. Ўзингиз учун ҳар бир янги ҳисобланган билимларни эгаллаш, мақсадга етиш йўлида янги ахборотлар йиғиш бугун муваффақиятли кечади. Агар йирик харидни амалга ошириш ниятида бўлсангиз, шундай йўл тутингки, бундан заҳирангиз азият чекмасин. Ҳатто, майда харидларни ҳам аниқ режа асосида амалга оширинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида жуда фойдали бир танишувни бошдан ўтказасиз. Танишув яқин келажакда жамиятдаги обрўйингиз ва ўрнингиз мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилади. Унутманг, атрофингизда оёғингизга болта уриш пайида турганлар кўп. Алдов ва сохта хушомадларга қул бўлиб қолишдан сақланинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар ёқимсиз бир вазиятга тушиб қолишлари мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

11 январ куни эски муаммоларга эътибор қаратиб вақтингизни ўтказмаслигингиз тавсия этилади. Улар ўтмишда қолаверсин. Сиз гармония ҳадя этувчи янги муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳаракатида бўлинг. Бугун саёҳатга отланиш, иш жойни ўзгартириш ва ижод билан шуғулланиш муваффақиятли ва хайрли кечади. Кечқурун ёқимсиз бир вазиятга гувоҳлик қилишингизга тўғри келади. Саломатликни асранг. Асабларни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Унутманг, моддий аҳволингиз яқиндан бери аянчли кўринишга келиб қолган. Шуни ҳисобга олиб бугун куннинг биринчи ярмида молиявий муаммоларни бартараф этиш билан машғул бўлинг. Бугун кўнгил ёзиш, байрам тадбирлари ва эски қадрдонлар билан мулоқот қилиш учун қулай кечади. Сиз кун давомида барчанинг диққат марказида бўласиз. Соғлиғингиз ҳақида ҳам албатта қайғуринг. У сизга ҳамиша керак.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 январда эрталаб вақтли уйдан кўчага чиқсангиз, бир олам илиқ таассуротларга эга бўласиз. Шундай экан, эрта уйғонинг. Худойим эрта туриб ризқ сўраганларни ноумид қолдирмайди. Куннинг иккинчи ярмида нотаниш даврага тушиб қолишингиз кутилади. У ерда сиз бир қатор ажойиб инсонлар билан танишасиз. Улар сизга моддий жиҳатдан асқотиши мумкин. Сергак туринг. Овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг.
10.4K views16:18
Ochish/sharhlash