Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchallar — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchallar — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Psixologiya , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 69.50K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narx
Yillik 👉 @Munajjimlar_yillik
ТикТок 👉 https://vm.tiktok.com/ZSJNvUB2t/

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2022-01-02 08:48:23
Юздаги тошмалардан қутулишни истайсизми

Юз терисини парвариш қилувчи Греен Маск малҳамини тавсия этамиз.

Яшил чой экстракти ва Алое вера таркиби орқали ёғ тўплаган тери тешикларини самарали очади ва ёғ ишлаб чиқаришни камайтиради.

Ундан ташқари Гиалурон кислотаси билан тери намланишини қондиради бу эса терини қаришдан тўхтатади ва юзни ёшартиради.

Греен Маск билан чиройли кўринишга эга бўлинг!

Нархи: 129.000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!


Буюртма бериш:
https://Mahsulot.com/m/XfWNY

Бошқа маҳсулотлар:
@mahsulotlar_No1
12.2K views05:48
Ochish/sharhlash
2022-01-02 07:48:48
2021 йилда кредитларни ёпиб, 2022 йилга ўтган одамнинг ахволи

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
11.7K views04:48
Ochish/sharhlash
2022-01-02 06:56:41
Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
12.3K views03:56
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:54:59 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 январ куни биринчи навбатда ўзингиз анчадан бери излаган нарсангизни топишга муяссар бўласиз. Шу нарса анчадан бери кайфиятингиз бузилишига ҳам сабабчи бўлиб келаётганди. Хайрият. Жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлиш учун ҳар куни спортзалга чиқиб спорт билан шуғулланишингиз керак. Кечқурун тўйиб овқатланишдан сақланинг. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрталабдан ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир катта-кичик ҳодисага шукроналик назари билан боқинг ва Яратганга тасаннолар айтинг. Кўнгли қора одамлардан нари бўлинг. Оила қурмаганлар муҳаббат бобида эҳтиёткорлик билан иш кўришлари лозим. Туйғуларингизни танлаганингизга тўлиқ очиб ташлашга шошилманг. Аввал у инсоннинг табиатини обдон ўрганиб чиқинг. Кечқурун хонадонингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 январда негадир яқинларингиздан, дўстлар-у танишларингиздан шубҳалана бошлайсиз. Албатта, бу ўткинчи ҳолат. Тез фурсатда ниҳоят фойдали ишлар билан шуғуллана бошлайсиз. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сайр ва саёҳат омадли кечади. Аммо саёҳатга чиқмоқчи бўлганлар самолётда парвоз қилмаганлари маъқул. Бундай транспорт турида манзилга жўнаш хавфли кечиши мумкин. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ташқи кўринишингизга кўзгу орқали боқинг-да, камчиликларни бартараф этиш ҳаракатини бошланг. Спорт билан анчадан бери шуғулланмаганингизни эсласангиз ҳам ажаб эмас. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, ташқи кўринишга эътибор қаратиш сиз учун жуда муҳим. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ҳаётингизда жуда ажойиб ва қизиқарли туб бурилиш содир бўлиши кутилади. Бу янги квартира ёки машина билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 январ куни молиявий сирларингизни энг яқин инсонингизга ҳам айтмаслигингиз тавсия қилинади. Айниқса, мўмай даромад эгасига айлансангиз, буни ўзгалардан албатта сир тутишингиз керак. Баъзи дўстларимиз қачонлардир романтик учрашувлардан тўлқинланишга мажбур этган инсон билан тасодифан учрашиб қолиши мумкин. Кечқурун интернет орқали хушхабар олишингиз кутилмоқда. Саломатликни асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кун режимига амал қилишингиз, қатъий режа асосида ишлашингиз ва белгиланган тартибга риоя этган ҳолда яшашда давом этишингиз тавсия қилинади. Молия масаласи ҳам худди шу юқорида таъкидланган қоидалар билан боғлиқ бўлади. Харидларни амалга ошириш учун шахсий автомобилда йўл босишингиз хавфли кечиши мумкин. Шуни албатта ҳисобга олинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг.
10.4K views15:54
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:54:59 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 январ куни яқин ўтмишдаги хатолардан тўғри хулоса чиқариш орқалигина ҳолатингизни яхшилай оласиз. Яхшиликка, муваффақиятга эришиш учун бошқа йўл йўқ. Атрофдагиларга ички сирларингиз ва режаларингизни ошкор этманг. Оиласизларга куннинг иккинчи ярмида романтик учрашув насиб этади. Оилалилардан кимдир сафарга чиқиши мумкин. Иккиси ҳам муваффақиятли кечади. Фақат сафарга ўзингиз билан кимнидир ҳамроҳ қилиб олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Оила ва кўчада ўзингизни хотиржам тутинг. Жаҳлдорлик ёки қўполлик билан мақсадга эришиб бўлмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда сергаклик билан, тафаккурингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Муҳаббатда вазиятга ўзгартириш киритишга уринманг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Оилалиларнинг жанжал чиқмаслиги, оилада аҳиллик ҳукм суриши учун жуфтига ён беришдан бўлак имкони йўқ.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 январ куни қиз-жувонлар дўкон айланиб, ўзлари учун янги кийимлар сотиб олиш билан банд бўлишади. Қоматингиз кўркамлигича қолишини истасангиз, хамирли ва оқсилга бой таомлар истеъмолидан тийилинг. Қариндошлардан бири билан кун давомида жиддий суҳбат кутиб қолади. Шу суҳбат барча англашилмовчиликларга нуқта қўяди. Кечқурун албатта тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Куннинг биринчи ярмида суйганингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Қарангки, шу даҳанаки жанжал бир-бирингизни тушунишда янги йўл очиб беради. Куннинг иккинчи ярмини деярли молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишга уринишга бағишлайсиз. Шамоллаган бўлсангиз, халқона усуллар ёрдамида даволанишни бошланг. Албатта ёрдам беради. Кечқурун ёши улуғ қариндошларга мурожаат этиб, ҳаёт масаласида маслаҳатлар олинг. Келгусида асқотади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 январда майда-чуйда ишларни бажариш билан куннинг ярмини ўтказасиз. Ундан кейин эса асосий, энг мушкул юмушлар бош кўтаради. Бугун аёллар учун ташқи кўринишига ижобий тус бериш муваффақиятли кечади. Диетологга, косметологга бориб келиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун баъзилар шахсий иш билан ўзга шаҳарга сафар қилиши мумкин. Сафарингиз аъло даражада ўтади, ишонинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Оиласиз бўлсангиз, бугун куннинг биринчи ярмида орзуингиздаги инсонни учратиб қолишингиз кутилмоқда. Лекин танишишнинг оригинал йўлини топинг. Кам бўлмайсиз. Тезника воситаларидан фойдаланиш, уй таъмири ва рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қилиш омадли кечади. Ким биландир ҳамкорлик қилиш орқали моддий аҳволингизни ҳам язшилаб олиш имкони бор. У дўстлардан бири бўлиб чиқади.
9.8K views15:54
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:54:51
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 2 январь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
8.8K views15:54
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:48:06
Бўйдоқларни 2022 йилдаги асосий мақсади

Буйдоқларга юборамиз)

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
8.8K views15:48
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:03:45 ЭРКАКЛАР

2022 йил сизга абадий муҳаббат ва хотиржамликни ваъда қила олмаса-да янги бошлаган ишларингиз унумли кетишлик кафолатланади. шахсий бизнесига эга бўлганларни ҳам омад лаҳзалари кутиб қолади. Баҳор ойларида нуфузли учрашувлар хизмат сафарлари кундаланг туради, ишга лаёқат ҳам аъло даражада бўлади агар тез-тез дам олиш нафас ростлашга ўрин бермасангиз саломатлигингизга путур етиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, яқин инсонларга кўпроқ эътибор қаратинг даромад катта бўлмайди лекин пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз, сиздан тўғри ёлни танлаш сергаклик ва ташаббускорлик талаб этилади қолганини йилнинг ўзига қўйиб бераверинг.

АЁЛЛАР

2022 йил бошиданоқ аёллар ўзларини ҳам атрофидагиларни ҳам мамнун этишга киришишади, жиддий ишларга жиддийлик билан муносабат юритинг, баҳорга бориб ишхонангизда обрўингиз бирмунча ошишига гувоҳ бўласиз мукофот пуллари сизни жуда мамнун этади, янги йилда ўзингиз учун янги хобби топинг, иш юзасидан семинарлар курсларга бориб билим доирангиз оширинг, ёлгизлар албатта ёрқин учрашувларни бошдан кечиришади, фақат кимнидир севиб қолсангиз идеаллаштирманг. 2022-йил саломатлигингизга муаммолар пайдо бўлиши кутилади ўз вақтида врач кўригидан ўтиб туришни унутманг, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда қийинчиликлар туғилса ишга муносабатни ўзгартиринг эмоция қулига айланиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ

Ички овозингизга қулоқ тутинг у сизга даромад келтирадиган ишларни шипшитиб туради, реклама соҳасида ўзингизни синаб кўринг қанчадан қанча ғояларингиз бор ахир уларни ўзингиз ҳам санаб адоғига ета олмасангиз керак, сизнинг имкониятларингиздан хабар топган реклама агентликлари таклифлар ёғдира бошлайди, маъмурий ишларда омадингиз чопади катта ловозимлар кутмоқда танишларингизни ишга солинг шундоқ ҳам муваффақиятли бўладиган бировнинг бир оғиз гапи билан янада тезроқ амалга ошади, омадлисиз демак барча фойда келтирадиган шартномалар жўнтагингизга, мақтанишдан қўрқманг ўз иқтидорингиз ҳақида бонг уринг қатъият ва ишонч молиявий муваффақиятингиз гаровидир.

САЛОМАТЛИК

Руҳий мувозанатингиз ҳақида қайғурсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди, ўзингизга ёқимли инсонлар билан мулоқот қилинг дам олинг шунда асаб тизимингиз тинчланади, спорт билан шуғулланинг теннис уйнанг қарабсизки жисмоний машғулотлар сиз ҳаётингизни тасаввур қилолмай қоласиз, спиртли ичимликлардан узоқ юринг шунда жигар билан муаммолар келиб чиқмайди, ўтаётган йилда тиним нималигини билмадингиз энди бироз тин олинг, тарози буржи вакиллари учун муҳими парҳез ва уйқудир, фойдали маҳсулотлардан истеъмол қилиб вақтида дам олинг руҳий хотиржамликда гап кўп, гул устиринг кунглингизга ёқадиган бирор юмуш топинг, бардошингиз ва соғлиғингиз ҳамиша зўрдек аммо тиббий текширувларни ҳам унутмаслик керак қабулга бугуноқ ёзилинг ишлар кутиб туради, зарарли одатларни ташланг бунга барча имкониятлар муҳайё.

БОЛАЖОНЛАР

Жажжи бурж вакиллари қувноқ кайфиятлари билан атрофдагиларни хурсанд қилишади, кулавериб йиқилиб тушишлари мумкин полга юмшоқ бўлган гиламларни тўшаб қўйинг.
9.5K views15:03
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:03:45 ЙИЛЛИК МУНAЖЖИМЛAР БAШОРAТИ
2022 - ЙИЛ

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

УМУМИЙ ТАЪРИФ


Тарози буржи вакиллари сабрли тоқатли бўлсангиз омад ўзи сизни топиб келади ҳатто ишларингиз юришиб бир маромда кетаётганидан зерикиб ҳам кетасиз. Февралда суюкли раҳбарингизни иш сифатини ошириш борасидаги таклифларингиз билан безор қиласиз ҳаракатларингиз зоя кетмайди янаям катта маошли лавозимни қўлга киритасиз албатта, энди улкан режаларингизни тараннум этиш билан чекланмай уларни амалга ошириш йўлида анчайин тер тўкишингизга ҳам тўғри келади.
Оилали бурж вакиллари сокин ва шинам хонадонларида тинч ҳаёт кечирадилар, бўйдоқлар эса осудаликни тушларида кўрадилар эркинлигингизга нуқта қўйилиши ҳам ҳеч гап эмас, тўй валсини машқ қилаверинг. Молиявий жиҳатдан муаммолар юзага келмайди, қанчалик ҳаракат қилманг бор пулингизни ишлата олмайсиз жиддий харидлар ҳам қиласиз дам олишга ҳам маффақ бўласиз. Ёзнинг бошида дам олишни режалаштираверинг саёҳат давомида ажойиб инсонлар билан танишасиз янги танишларингиздан айримлари сиёсат арбоблари ҳам бўлиши мумкин, муомалани жойига қўйсангиз узоқ йилларга уларнинг ҳимоясида бўлишингиз таъминланади. Июл ойида ижодга шунғинг энг зўр ижодкорлар сизнинг асарларингиз билан танишиб ўз иқтидорларидан иккилана бошлайдилар тадбиркорликда ҳам сиздан ўтадиган бўлмайди, яқинларингизни мустақил фикрлашларига қўйиб беринг назоратни сусайтиринг шунда қариндошларингиз ичида иқтидорли одамлар қанчалик кўпигига амин бўласиз. Кўз фаслида ташқи кўринишингизни ўзгартириш учун малакали стилистга мурожаат қилинг, шу ойлар ичида мулоқот доирангиз ўзгаради демак уларга мос бўлишингиз керак бой-бадавлат олифталарни ажойиб либосларингиз билан мот қилинг. Ноябр ойида хизмат сафарига чиқасиз сафар пули маошинингиздан ҳам кўплиги сизни қувонтиради, агар ишингиз ёқиб бошқа шаҳарда қолишингиз аниқ бўлиб қолса оила аъзоларингизни ҳам кўчириш масаласини декабр ойида хал қилинг, яқинларингиз янги йилни янги шаҳарда кутиб олишларидан бахтли бўладилар

СЕВГИ МУХАББАТ

Юрагингизга қулоқ солинг севги изҳор қилиб юрган ошиқларингиз ичидан биттасини танласангиз ортиқча имтиҳонга ҳожат ёқ, шу инсонга юрагингиз жиз этган бўлса иккиланмай тўйга розилик бераверинг, комплексларни унутинг сиздан-да малоҳатлиси йўқ дунёда, шунда кутилмаган учрашувлар рўй беради ҳатто ўтмишдаги севгилингиз пайдо бўлиб йиллар ўтиб янада очилиб кетганингизга ишонтиради бу муболаға эмас кўзгуга қарасангиз бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз, рашкдан халос бўлмасангиз ёрингиз чидолмай ғойиб бўлиши мумкин жуфтингизга кўпроқ эркинлик бериб унга ишонинг шунда муносабатларингиз эдиял бўлади.

ОИЛАВИЙ ҲАЁТ

Раҳбарлигингизни ишга ташлаб келинг уйда яқинларингиз билан гап талашманг, уй жойингизни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўринг каттароқ ва яхшироқ уй сотиб олсангиз зарар қилмайди, оила аъзоларингизнинг ҳар бирида алоҳида хона бўлишининг нимаси ёмон, уларнинг дизайнерликка ҳавасларини қўллаб-қувватланг оилангизнинг ёши улуг вакиллари бобо ва бувиларга кўпроқ вақт ажратинг уларни совғалар билан сийланг, табиат қўйнида
Биргаликда дам олиш муносабатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади, ҳиссиётга берилишдан чўчиманг, сизнинг кўнгилчанлигингизни оила аъзоларингиз тўғри қабул қиладилар, мутолаа ё филм томоша қилаётиб кўз ёш қилишнинг зарари йўқ бу ҳаётингизга ранг баранглик олиб киради, қариндош-уруғлар йиғилиб туришига бош-қош бўлинг фақат бу зерикарли мажбуриятга айланиб қолмаса бас.
9.2K views15:03
Ochish/sharhlash
2022-01-01 18:03:38
БИЛАСИЗМИ? 2022 ЙИЛИ СИЗНИ НИМАЛАР КУТМОҚДА ЭКАН?.. ТАРОЗИ БУРЖИ

Қолган буржлар

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
9.0K views15:03
Ochish/sharhlash