2022-01-05 19:32:14
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
6 январ куни омадингиз чопади. Атрофдагилар билан муносабатларингиз янада илиқлашиши бир бўлса, молиявий муаммоларни кун ярмига қадар ижобий ҳал этишингиз бир бўлади. Тажрибангиз, қолаверса, янги хабарлар шарофати билан янги даромад манбаини топасиз. Шахсий бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганлар ҳам жиддий тўсиқларга дуч келишмайди. Кечқурун олис сафарга чиқсангиз, сира хавотирланманг. Сафарингиз жуда қизиқарли кечади. Кечқурун саломатлик ҳақида жиддийроқ қайғуринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Тадбиркорлар бизнесда ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун янги ҳамкорлар топишга ҳаракат қилсинлар. Мақсад аниқ бўлса, бемалол таваккал қилсангиз ҳам бўлади. Муҳаббатда оиласизлар учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Кўнглингизга ўтиришадиган ажойиб бир инсон билан танишиб, суҳбат қурасиз. Баъзиларнинг саломатлиги кечки пайтга бориб ёмонлашиши мумкин. Шамоллаб қолсангиз керак. Бу хасталикни халқона усуллар ёрдамида даволасангиз, унумлироқ кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 январда атрофдагиларнинг маслаҳатларига қулоқ тутмасдан, фақат тафаккурингизга суянсангиз, моддий аҳволингизни худди режадагидек ижобий ҳал этиб оласиз. Ҳамкасблар, таниш-билишлар билан дипломатларча муносабат юритинг. Хизмат сафарига жўнаб кетишингиз учун ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирмаган бўлиб чиқиши мумкин. Бу ишни тезроқ ҳал қилсангиз, сафар сизга ҳар жиҳатдан аҳамиятли кечган бўларди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз асосан жисмоний зўриқишлардан иборат бўлиши мумкин. Узоқ ўйлаб ўтирмасдан, тез фурсатларда қарор чиқаришингизга тўғри келади. Шундай харажатлар пайдо бўладики, заҳирага олиб қўйган пуларингизни сандиқдан чиқариб олишга мажбур бўласиз. Афсусланманг, шу баҳонада ишингиз битади. Муҳаббатда оиласизлар ўзлари учрашувга кечикишмаса, ҳаммаси жойида бўлади. Бўлғуси жуфтингизга романтика ҳурматидан албатта гулдаста совға қилинг. Бу йигитларга тааллуқли албатта. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 январ куни ижодий салоҳиятларингиз ошиши кутилмоқда. Улардан профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда унумли фойдаланишингиз мумкин бўлади. Агар уйдаги жиҳозларнинг қайсидир биринчи янгиламоқчи бўлсангиз, бу ишда иккиланиб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Молиявий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек кечади. Кечқурун дўстларингиздан бири ҳам қачонлардир бажариб берган ишингиз учун пул олиб келиши мумкин. Олис сафарга чиққанларнинг сафари муваффақиятли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Тақдирдан иложсиз мўъжизаларни кутиб овора бўлманг. Борига шукр қилинг. Касбингиз бўйича малакангизни оширинг, семинарларга қатнанг, курсларга боринг. Оилавий ҳаётда ўта масъулиятли бир қарорни қабул қилишингиз лозим бўлиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларни яхши томонга ўзгартиришингиз керак. Сурункали хасталикка йўлиқсангиз, муолажалар олишни бошланг. Акс ҳолда жиддий муаммолар бошингизга ёғилиши ҳеч гап эмас.
8.4K views16:32