Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Кунингиз қувончли ўтади. Хоҳласангиз | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз қувончли ўтади. Хоҳласангиз, тер тўкиб ишлашингиз мумкин, хоҳламасангиз, мириқиб дам олсангиз ҳам бирингиз икки бўлаверади. Омад фақат сиз томонда бўлади. Лекин серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда, жуда эҳтиёт бўлинг. Ишлашга аҳд қилган бўлсангиз, вазифангизга сидқидилдан ёндашинг. Миллионерга айланмаслигингиз мумкин, аммо катмонларингиз пулга лиқ тўлиши тайин. Саломатликни асранг. Ҳуда-беҳуда асабийлашиш нафақат соғлиққа, балки ишга ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

13 август куни режим бўйича овқатланинг, ишланг ва ҳаракатланинг. Режимсиз аввало соғлиғингиз панд бериши мумкин. Соғлиқ панд берса, ўз-ўзидан иш ҳам орқага кетиб қолади. Илож топа олсангиз, ўзингизни асраган ҳолда дам олинг. Ёки ёлғиз қолинг, ёки оила билан табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Бугун китоб ўқиш, велосипедда узоқ вақт сайр қилиш, ижод билан машғул бўлиш омадли ва хайрли кечади. Жисмоний зўриқишлардан яхшиси нарироқ бўлинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида йирик харидларга қўл уришингиз керак бўлади. Лекин билингки, даромад бугун кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Барибир сарф-харажатлардан нолимайсиз. Сабаби, нимаики харид қилманг, фарзандлар, оиладагилар учунлиги сизга таскин беради. Ишқий саргузаштлар, кўнгил изҳорларидан нари бўлинг. Бугун туйғулар сизни алдашдан бошқасига ярамайди. Aкс ҳолда йўқ жойдан ўзингизга кўнгилсизлик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 август куни ўзингизга шубҳали туюлган таклифларга сира ўйланмай, рад жавобини беринг. Бу таклиф кимдан бўлиши билан қизиқиб ҳам кўрманг. Кун бўйи қаттиқ ишлашга, ўқиш-ўрганишга ҳаракат қилинг. Ҳаракатлар содир этишда қалб амрига бўйсунинг. Сизга бу ишда ўзгалар маслаҳати наф бермайди. Кечқурун айрим дўстларимиз интернет орқали қўшимча даромад келтирувчи иш топишлари кутилади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Оилавий бюджетингизни эрта тонгдаёқ пухта режалаштириб олишингиз тавсия этилади. Шунда ёз охирида ҳолингиз танг бўлмайди. Банкдан кредит олиш, дўстларга ё танишларга қарз беришдан тийилинг. Муҳаббатда эса оила қурмаганлар бўлғуси умр йўлдошини учратишлари мумкин. Бу воқеа ё кўчада, ёки меҳмондорчиликда кузатилиши ҳақиқатга яқин. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Ёши улуғ, хаста қариндошлардан хабар олиб қўшимча савоб эгасига айланинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 августда иш жойингизда керагидан кўпроқ тер тўкиб ишлашингизга тўғри келади. Сиз фақат шу йўл билан моддий аҳволингизни меъёрий ҳолатда сақлаб қола оласиз. Ошқозон, юрак ва умртқа поғонаси билан боғлиқ сурункали хасталиклар бугун сал безовта қилиши мумкин. Ўз вақтида тадбирини кўринг. Жуда бўлмаса, врач кўригидан ўтиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.