Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Муаммо ҳамда кўнгилсизликлардан ҳимояла | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Муаммо ҳамда кўнгилсизликлардан ҳимояланиш учун бугун кафолат деган нарсага эътибор қаратишингиз керак. Агар муҳим ишларингиз бўлса ҳам уларни вақтинча четга суриб қўйинг. Молиявий аҳволингизни яхшилаш масаласида ҳам ҳалоллик ва тўғри сўзлаш орқали ҳаракатлар содир этинг. Дўстлар билан илиқ муносабатлар, ширин суҳбатлар ҳам иш юзасидан янги ғоялар, режалар ўйлаб топишингизга сабабчи бўлади. Жамиятдаги авторитетингизни мустаҳкамлайди. Саломатликка эътиборсизлик қилиб қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 январда жисмоний зўриқишлар меъёридан ошиб кетмаслиги учун иш графигингизни яна бир бор кўздан ўтказиб олинг. Акс ҳолда соғлиғингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Шунинг учун йирик харидлардан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Оилангизда айрим қондошлар сизни ўзининг бўлар-бўлмас ҳатти-ҳаракатлари билан боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталаб ой охиригача оилавий ғазнангизни тузиб, ҳисоблаб чиқинг. Бу нарса сизни бўлар-бўлмас харидларга қўл уришдан сақлайди. Кимдир саёҳатга отланишни ихтиёр этса, бугундан қулайини топа олмайди. Моддий аҳволингизни яхшилаш, рўзғордаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун алоҳида вақт ажратинг. Муҳаббатда бугун оиласизларни ўта жиддий синовлар кутиб туради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

19 январ куни кайфиятингиз байрамона тусда бўлади. Қаршингиздаги барча ёқимсиз манзараларга кўз юмиб кетишни хоҳлаб қоласиз. Маънавий жиҳатдан мукаммаллик сари интилинг. Шу мавзудаги адабиётларни мутолаа қилинг. Айримларга куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад берувчи қизиқарли иш таклиф этишлари мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганлар вазиятга қараб иш тутишлари талаб этилади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра эсга олинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида ўта ноқулай ва ёқимсиз вазият қаршингизда кўндаланг бўлиши мумкин. Бу вазиятга қараб туриб яқин ўтмишдаги муаммолар ҳолва эканини тушуниб етасиз. Муҳаббатда аввалги хатоликларни такрорлаб қўйишдан сақланинг. Ёлғиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ҳар жиҳатдан ўрганиб чиқинг. Ҳар бир гапини атрофлича таҳлил қилинг. Эмоцияга қул бўлиб қолманг. Эҳтиросларни жиловга солинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 январда жиддий одамлар билан мулоқотда бўлган ҳолда ўзгалар муаммоларини бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Лекин билинг, югур-югурларнинг барчаси беҳуда. Пулнинг дастидан яқинлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Улардан ҳеч нарсани илтимос қилманг. Уларнинг кўмагига суяниб қолманг. Кечқурун фавқулодда бошқа шаҳарга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Йўлларда эҳтиёт бўлинг. Тоза ҳавода кўпроқ вақт сайр қилинг. Кўча таомини истеъмол қилманг.