Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 17 январ куннинг биринчи ярмида тан | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

17 январ куннинг биринчи ярмида танаффуслар шамоли қай ишни амалга ошириш, қай ҳаракатларни содир этиш истагида бўлсангиз, барчасига ўзгартиш киритишга мажбур этади. Сиз бир неча йўл қаршисида ҳозир бўласиз. Лекин уларнинг биттасинигина танлашингиз мумкин холос. Пул масаласида вазият чигалроқ кечиши мумкин. Шунинг учун олдиндан режалар тузишдан тийилинг. Аёллар ва қизлар куннинг иккинчи ярмида ташқи кўринишига жиддий эътибор қаратишлари зарур. Агар хушомадлар, мақтовлар, олқишлар эшитиш истагида бўлсангиз. Соғлиғингизни ҳам тартибга келтириш пайида бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз ажойиб тарзда ўтади. Яхши инсонларнинг сизга ҳавас билан боқишлари вужудингизга янада кўпроқ ёқимли эмоциялар ва оптимизм тақдим этади. Ишхонадаги раҳбарлар кўрсатган ишларнинг барчаси учун масъулиятни ўз зиммангизга олманг. Ўзингизга ёққанини, адо этишингизга кўзингиз етганинигина танланг. Иш графигига қатъий амал қилинг. Кечқурун сизни ўта муҳим тадбирга таклиф этишлари мумкин. Тадбирга боришдан олдин ташқи кўринишингизга эътибор қаратиб олишингиз тавсия этилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

17 январда шундай бир даврага тушиб қолишингиз кутиладики, бу давра профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз масаласида сизга қўшимча профессионаллик ҳадя этиши эҳтимолдан холи эмас. Шу жумладан, шахс сифатида ҳам юқорилай бошлаганингизни ҳис этасиз. Асосийси, юқори лавозимли шахслардан бир нечтаси билан танишиб оласиз. Кун давомида оладиган даромадингиз ҳақида ҳеч кимга гапирманг. Ҳатто, яқин қариндошларингиз ҳам билмай қўя қолсин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун кунни кучли босим остида ўтказишингизга тўғри келади. Босим деганда ишингиз кўплиги назарда тутилади. Аммо қўрқманг, вужудингизда қувват дегани бисёр. Ҳар қандай зўриқишни ҳам осонлик билан енгиб ўта оласиз. Бугун олис сафарга отланиш муваффақият келтиради. Куннинг иккинчи ярмида иш юзасидан ўйлаб топган янги лойиҳангиз учун яхшигина мукофот пули ажратишлари мумкин. Аммо пулни тежаб-тергаб ишлатинг. Инқирозга учраб мунғайиб қолманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

17 январ куни асосий вақтингизни югур-югурлар билан кечиришингиз эҳтимолга яқин. Жиддий муаммоларга дуч келсангиз, сира ташвиш чекманг. Бу муаммодан сизни яқин дўстларингиздан бири қутқаради. Молиявий масалада ҳам кутилган ижобий натижага эриша олмай хуноб бўлишингизга тўғри келади. Вақтинча заҳира пуларингиздан фойдаланиб туришингиз керак бўлади. Асабларни асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи остида туғилганларнинг бугун куни туғади. Омад кетидан омад келиши ўзингизни ҳам ҳайратга солиши тайин. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар билан кўришиш, табиат қўйнига кетиб дам олиш имконига ҳам эга бўласиз. Оила қурмаганлар дам олиш асносида бир инсонни учратишлари, шундан безовталаниб қолишлари кутилади. Ажаб эмаски, шу инсон бўлғуси бахтингиз бўлса. Бардам бўлинг!