Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Кунингиз осон кечмаслиги тайин. Баъ | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз осон кечмаслиги тайин. Баъзи кўнгли қораларнинг дастидан кўплаб мушкулотлар йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Бу муаммони бартараф этишда яқинларингиз ёрдам беради. Молия масаласида ҳам барча эзгу ниятларингиз амалга ошиб, чўнтакларингиз пулга тўлади. Даромадингизнинг асосий қисмини рўзғор жиҳозлари сотиб олишга сарфлашингиз тавсия қилинади. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди, ишонинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

14 январ куни биргина юмуш билан ўралашган ҳолда қолиб кетманг. Сиз кўп қиррали истеъдод эгасисиз. Бундан унумли фойдалана билишингиз керак. Муҳаббатда ҳам ҳеч ким, ҳеч нарса сизни ранжитмоқчи эмас. Оилалилар гармония, оиласизлар романтика оғушида қолиши ҳақиқатга яқин. Сизни ҳурматлайдиганлар, севадиганлар ва қадрлайдиганларни ўзингиздан нари итарманг. Айримлар кечқурун зарур иш билан бошқа шаҳарга жўнаб кетиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ишда реалистга айланинг. Қатъият билан ҳаракатлар содир этинг. Эҳтирос, сизга зиён етказиши мумкин бўлган эмоциялардан воз кечиб, фақат ишга эътибор қаратинг. Тушдан кейин ўзингизга тегишли бўлган барча ҳужжатларни тартибга келтиринг. Айниқса, тадбиркорлар хориж фирмаларидан бири билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида бўлса, ҳужжатлар тартибга келтирилган бўлиши лозим. Эндигина шахсий бизнесини очганлар муваффақиятлар тўғрисида ҳозирча орзуламай тургани маъқул.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 январда олдин ечимини кутаётган асосий муаммоларни бир ёқли қилиб, ана ундан кейин янги ишга қўл уришингиз талаб этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига, малака ошириш курсларига йўл олиши кутилади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида ҳар бир воқеа-ҳодисага реал кўз билан боқинг. Шунда кутилган даромадга эришасиз, даромадингиз мўмай кечади. Саломатликни кўздан ўтказишни ҳам унутиб қўйманг. Усиз муваффақиятлар татимайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Сиз кун давомида ёрқин ҳодисаларга гувоҳ бўлишдан ташқари, оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ҳам учратасиз. Бу воқеа фавқулодда содир бўлади. Шунинг учун танаффусларга тайёр туринг. Аниқ мақсад сари худди шундай аниқ қадамлар ташланг. Йўл-йўлакай ёлғонларга дуч келишингиз мумкин. Уларни эътиборсиз қолдира қолинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 январ куни ҳеч ким ва ҳеч нарса тўғри, текис, ғалаба сари олиб борадиган йўлдан олға қадам ташлашингизда халал бера олмайди. Ҳатто, сизга рақобатчи ҳисобланганлар, ҳасадгўйлар, кўнгли қоралар ҳам сизга қарши ҳеч қандай разилона ҳаракатларни содир эта олмайди. Оилангизда аҳиллик ва гармония ҳукм суради. Садоқатни, ўз анъаналарингизни қадрланг, кам бўлмайсиз. Кечқурун маданий тадбирлар ёқимли кечади.