Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Куннинг биринчи ярмида ишхонадаги раҳба | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Куннинг биринчи ярмида ишхонадаги раҳбарингиз қўнғироқ қилиб, режаларингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Билиб қўйинг, суҳбат ўта жиддий кечади. Сафарга чиқиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш, спортнинг фаоллик талаб қиладиган турлари билан шуғулланиш бугун хайрли кечади. Кечқурун олис ўтмишингиз ёдингизга тушиб, кайфиятингиз бироз тушиши кутилади. Бардам бўлинг. Тоза ҳаво сайрини канда қилманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 январда айримлар тушга қадар югуриб-элиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига қатнаши, адолат излаши мумкин. Аммо бу югуришлар нафақат куч, балки пул ҳам талаб қилади. Интернет орқали интеллектуал масалаларни ечиб, омадга эришасиз. Бу, шубҳасиз, ақлий меҳнат кишиларига тегишли десак, тўғрироқ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган дўстлардан бири хонадонингизга ташриф буюриш эҳтимоли бор. Соғлиқни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Атрофдагилар қаршисида ўзингизни қандай тутишга алоҳида эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Эмоцияни жиловлай олмаслигингиз орада жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. Рўзғордаги муаммоларга файласуфларча ёндашишга ҳаракат қилинг. Иложи борича муаммони жойида бартараф этишга интилинг. Пул масаласида хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Бугун ишингиз беш бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига амал қилинг. Режимни бузманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

13 январ куни дафъатан ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингиз юз кўрсатади. Ҳазил-мутойибадан унумли фойдалана бошлайсиз. Албатта, сизга ҳавас қиладиганлардан ташқари, ҳасадчилар ҳам топила қолади. Бироқ ҳавас қиладиганлар, тан берадиганлар кўпчиликни ташкил этади, ишонинг. Баъзилар қўшимча даромад келтирадиган иш ҳам таклиф қилишлари мумкин. Муҳаббатда ҳам айни шу ҳазил-мутойиба сизга жуда керак бўлади. Бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашда асқотади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кун аввалида кўпдан бери кўришмаган дўстларингиз билан учрашиб суҳбатлар қуришингиз кутилмоқда. Кайфиятингиз кўтарилади. Дам оласиз. Шахсий ҳаётда айрим дўстларимиз жиддий ўзгаришлар ясаш масаласида ҳаракатлар содир этишади. Бу яхшиликка. Кечқурун энг яқин инсонингизни ёнингизга олиб кафега боринг. Кўнгил ёзинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактикага алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Узоқ вақт пиёда юрсангиз ҳам зиён қилмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 январда паризод буржи остида туғилганларнинг табиатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Сиз ўта қизиққон одамга айланиб қоласиз. Бу кўпчилик танишларни, дўстларни сиздан бездириши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ёши улуғ ҳамкасблардан бири сизга қимматли маслаҳатлар бериши кутилмоқда. Амал қилсангиз, кам бўлмайсиз. Моддий аҳволингиздан хавотир олманг. Аҳволингиз аъло даражада кечади.