Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.57K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 172

2022-12-22 12:15:09
Бугун
. .

22.12.2022

Чиройли санада барчанинг ишларида омад ва муваффақият ёр бўлсин.

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
1.3K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-12-22 12:13:52
Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани олдиради.

Бошни силаш эса мияда янги ҳужайраларни пайдо қилади.

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
1.3K views09:13
Ochish/sharhlash
2022-12-22 11:46:24
Аёлининг кўзига эри қандай кўринади

Ростдан ҳам шундайми?))

Аёлларга юборамиз))

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
2.0K views08:46
Ochish/sharhlash
2022-12-22 09:16:34
#Диққат

Бугун 22-декабр Халқаро бўйи калта пакана одамлар куни.

Қисқа бўйли одамлар бўй истеъдодларга таъсир қилмаслигини узоқ вақт исботладилар. Қисқа одамлар чаққон, ақлли ва қизиқарли бўлишлари билан машҳур. Кичкина бўйни ёмон деб ўйлаш яхши эмас! Аллоҳни бергани!

Кичкина танишларни байрами билан табриклаб қўямиз

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
4.0K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-12-22 09:13:17
VITEK. Энди Ўзбекистонда Жуда Арзон Нархда. 350.000 сум Акция

ФАҚАТГИНА 1 КУН ЧEГИРМА

Қиш ва Ёз мавсуми учун кондиционер

Деворга ўрнатилади, Хона ҳавосини тозалаб беради

● Тўрт хил режимда ишлайди
● Пульт орқали бошқарилади
● 25-30 квадратни иситади
● 1-2 КВ (Экономний)
● Иситиши +36, Совутиши зор

Германия маҳсулоти
Гарантия 3 йил

Хозирда чегирма
Эски нархи 899.000
Акция нархи  350.000 сўм

ФАҚАТГИНА 1 КУН ЧEГИРМА

БУЮРТМА БEРИШ

   +998943799949
    +998943799949

ЕТКАЗИБ БEРИШ БОР ! Тўлов қўлингизга олганда қиласизқиласиз
3.9K views06:13
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:07:58
Жонини берса беради паролни беролмайди

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
4.9K views04:07
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:07:44
Бу қизни кийган кийимини кўриб помидор қизариб кетди, бодринг эса...

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
4.9K views04:07
Ochish/sharhlash
2022-12-21 20:33:34
Маша Аллох

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
7.6K views17:33
Ochish/sharhlash
2022-12-21 18:51:17 ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Тарози буржи остида туғилганлар бугун гўё шерга айланишади. Атрофдагиларнинг барчасига кўрсатмалар бера бошлашади. Шунинг натижасида аллакимлар билан жанжаллашиб қолишингиз, баҳслашишингиз эҳтимоли бор. Шундай экан, тажовузкорликка эрк берманг. Суюкли инсонингиз сиз учун жонини фидо қилишга тайёр турибди. Сиз ҳам унга арзирли жавоб қайтаринг. Яхшиси, кутилмаган совға ҳадя этинг. Шундай совға бўлсинки, ҳали ёруғ дунё бунақасини кўрмаган чиқсин. Саломатлик ҳақида қайғуришни ҳам ёдингиздан чиқариб қўйманг. Уни пулга сотиб олиб бўлмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 декабрда ҳар жабҳада қатъиятли бўлишингиз талаб этилади. Кейинги пайтда шу қадар бўшашгансизки, ҳатто рўзғорингиздаги икир-чикирларга ҳам назар ташламай қўйгансиз. Яқинларингиз сизга керагидан ҳам ортиқроқ меҳр-оқибат кўрсатишаётган бўлса, сиз тарафингиздан ҳам арзирли жавоб бўлиши лозим. Оиласизлардан кимнидир анчадан бери бир инсон таъқиб этаётган бўлса, таъқибларга нуқта қўйиш лозим. Сиз у билан очиқчасига гаплашиб олинг. Балки кўнглингиздаги инсон унинг ўзидир? Фавқулодда ташкил этилган сафар сизга албатта омад келтиради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталаб қиладиган ишингиз тиббиёт ташкилотига боришдан иборат бўлиши керак. Тиш дўхтиридан тортиб, логопедгача кириб кўрикдан ўтинг. Саломатликни тиклаш ҳаракатига тушмасангиз бўлмайди. Вужудингизга дангасалик, эринчоқлик ҳукм ўтказа бошлаган бўлса, тез сергак тортишингиз зарур. Оилавий муаммоларингиз тиқилиб ётибди. Уларни сиздан бошқа ҳеч ким уддалай олмайди. Ёғли, аччиқ ва шўр таомлар истеъмолига нуқта қўйинг. Асаблар таранг тортилишига йўл қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

22 декабр куни тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар ҳаётида жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Майда-чуйдалари ўз-ўзидан барҳам топади. Руҳан хотиржам бўласиз. Молиявий соҳада эса муваффақиятлар кузатилмайди. Ўзингизни қийнаб пулни пулга уриштиришга уринманг. Барибир фойдаси йўқ. Бугун заҳирадаги пулларингиз билан қаноатланишга мажбурсиз. Кечқурун тинч ухлашга эришиш учун тоза ҳавода сайр қилиб келинг. Албатта ёрдам беради. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Эрталаб бадантарбия машқларини бажарсангиз, имкон борича пича югуриб келсангиз, дарров сергак торта бошлайсиз. Аччиқ кофедан воз кечинг. Айрим ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Бу жанжал телефон орқали бўлиб ўтиши ҳақиқатга яқинроқ. Ўзингизга ташқаридан бир разм солинг. Кейинги пайтларда ўта принципиаллашиб кетмадингизмикан? Агар шундай бўлса, характерингизга ўзгартиш киритишингизга тўғри келади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

22 декабрда балиқ буржи вакилларига электр токига ишлайдиган жиҳозлар билан эҳтиёткорона тиллашиш тавсия этилади. Агар уларнинг қайсидир бири бузилган бўлса, яхшиси мутахассис чақиринг. Шунда жароҳат олишингиз хавфи ортга чекинади. Жуфтингиз билан муносабатларда ишончли позицияни эгаллаш пайида бўлинг. Хато қилсангиз, муносабатга албатта путур етади. Овқатланишда меъёрни билинг.
9.4K views15:51
Ochish/sharhlash
2022-12-21 18:51:16 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Сизни асабий ва руҳан оғир кун кутмоқда. Шу сабабли энергия заҳирангиз кунни муносиб ўтказиш учун етарли бўлиши талаб этилади. Кўпчилик бугун оёғингиздан чалишга уриниб кўради. Сўз берманг. Асосийси, ўзингиз қўл урмаган айбларни бўйнингизга олманг. Молиявий муаммолар кун охирига қадар ҳарқалай бартараф этилади. Аммо йирик харидларга асло йўл берманг. Куннинг иккинчи ярмида жанжалли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

22 декабр куни сиз билан мулоқот қиладиганларга ҳар жабҳада ўзингизни ҳақ ҳисоблашга урина бошлайсиз. Янги танишувлардан воз кечинг. Улар мустаҳкам дўстлик ришталарини боғлашга ярамайди. Бугун саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар қандай кўринишдаги амаллар муваффақият келтиради. Йога билан шуғулланинг, саунага боринг. Агар бел ва оёқларингизда кучли оғриқни ҳис этаётган бўлсангиз, дарҳол мутахассисга учрашингиз керак. Уқалаш муолажалари ҳам бу масалада катта ёрдам бериши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Харидларни амалга ошириш истагида юрганлар учун бугунги кун жуда қулай ва омадли кечади. Истаган, орзуингиздаги буюмни сотиб олсангиз, кайфиятингиз кўтарилади. Саломатликка келсак, ошқозон ичак йўлларида муаммо туғилиши мумкин. Сабаби, сиз нуқул йўл-йўлакай, кўча таомларини чала-чулпа истеъмол қилишдан нарига ўтмасдингиз. Кечқурун оила қурмаганлар хурсанд бўлаверсин. Романтик учрашувга чиқишингиз кутилмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

22 декабрда шу даражада югур-югурларингиз кўп бўладики, африкалик пойга усталари ҳам сизни кўришса, хижолатдан лаб тишлаган бўлишарди. Лекин шунга яраша кўплаб ишларни қойиллатасиз. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар билан иш бошлашга ҳам улгурасиз. Муҳаббатда ҳам сизни мукофотлар кутади. Бахтлиликда, омадлиликда сизга етадигани бўлмайди. Жуфтингизнинг қадрига етинг. Уни беҳуда ранжитманг. Кечқурун тадбиркорларнинг киссаси пулга тўлиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Кунингиз чалкашликлардан иборат бўлиши мумкин. Аммо сиз бу тўр исканжасидан безиён чиқа олишингизга кафолат бор. Ўзингизни йўқотмасангиз, асабийлашмасангиз бас. Атрофингизда кун давомида позитивга тўла одамларгина бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Улар янги, сердаромад иш топишингизда асқотиши эҳтимолга яқин. Сафарга отланиш, романтик танишувлар, кино ёки театрга тушиш бугун хайрли кечади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг. Ухлашдан олдин сут ёки қатиқ ичсангиз, тушларингиз ҳам тотли кечган бўларди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

22 декабр куни биринчи бўлиб зарарли одатларни ташланг. Балки улар сони камчиликни ташкил этар. Аммо зарарли одатлар нол натижа кўрсатишига эришишингиз керак. Кайфиятингизда ҳам позитивлик деярли кўзга ташланмаяпти. Бировлардан қарз олган бўлсангиз, бугундан қолдирмай эгаларига қайтаришингиз зарур. Янги йилга деб аёллар ва қизлар гардеробини янгилаш ҳаракатига тушсалар ҳам зиён қилмайди. Дўкон айланишга, кийимлар танлашга эринманг. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар эҳтиётини қилсинлар.
9.1K views15:51
Ochish/sharhlash