Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.57K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2023-04-20 07:24:46
Ҳар куни фақат «Fast Food» есак нима бўлади?

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
4.4K views04:24
Ochish/sharhlash
2023-04-20 01:33:34
#Хайр_Рамазон

Бу Рамазон ойининг сўнги куни муборак бўлсин

Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам дойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
6.5K views22:33
Ochish/sharhlash
2023-04-20 01:33:34
Ҳали бу ойнинг бу кунларини яна бир йил соғинамиз...

Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Жаннатга «РАЙЁН» деб аталган эшикдан кириш насиб қилсин!

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
6.3K views22:33
Ochish/sharhlash
2023-04-19 21:37:15 Дунё мамлакатларида неча фоиз аҳолиси мусилмон:

1. Афғонистон 100%
2. Албания 75%
3. Жазоир 99%
4. Ангола 25%
5. Аргентина 2%
6. Австралия 2,09%
7. Озарбайжон 93%
8. Баҳрайн 100%
9. Бангладеш 85%
10. Бутан 5%
11. Бразилия 0,6%
12. Бирма 10%
13. Канада 1,48%
14. Марказий Африка Республикаси 55%
15. Хитой 11%
16. Миср 94%
17. Эфиопия 65%
18. Фижи 11%
19. Франция 7%
20. Грузия 11%
21. Германия 3,4%
22. Греция 1,5%
23. Гвинея 95%
24. Гаяна 15%
25. Гонконг 1%
26. Ҳиндистонда 14%
27. Индонезия 95%
28. Эрон 99%
29. Ироқ 97%
30. Исроил - 14%
31. Италия 1%
32. Япония 1%
33. Иордания 95%
34. Кения 30%
35. Қувайт 89%
36. Ливан 70%
37. Ливия 100%
38. Малдив ороллари 100%
39. Малайзия 52%
40. Маврикий 19,5%
41. Маётте 99%
42. Нигерия 75%
43. Уммон 100%
44. Покистон 97%
45. Филиппин 14%
46. ​​Қатар 100%
47. Руминия 20%
48. Россия 18%
49. Саудия Арабистони 100%
50. Цингапур 17%
51. Сомали 100%
52. Шри-Ланка 9%
53. Судан 85%
54. Сурия 90%
55. Қозоғистон 85%
56. Танзания 65%
57. Таиланд 14%
58. Тунис 98%
59. Туркия 99,8%
60. БАА 96%
61. Буюк Британия 2,5%
62. АҚШ 3,75%
63. Ўзбекистон 88%

Пайғамбарлар қаерда пайдо бўлган?

Одам (А.С) - Шри-Ланка
Нух (ДБМ) - Иордания
Шоаиб (ДБМ) - Сурия
Салеҳ (ДБМ) - Ливан
Иброҳим (ДБМ) - Исроил
Исмоил (ДБМ) - Саудия Арабистони
Якуб (ДБМ) - Фаластин
Ишоқ (ДБМ) - Фаластин
Юсуф (а.с.) - Фаластин
Лоот (ДБМ), - Ироқ
Аюб (ДБМ) - Амман
Ҳуд (ДБМ) - Ямен
Наби МУҲАММАД (С.А.В.) - Саудия Арабистони

Пайғамбарлар қанча йил умр кўрган?

Одам Ато (а.с.) - 1000 йил
Нух (ДБМ) - 950 йил
Шоаиб (ДБМ) - 882 йил
Солиҳ (ДБМ) - 586 йил
Закария(ДБМ) - 207 йил
Иброҳим (ДБМ) - 195 йил
Сулаймон (ДБМ) - 150 йил
Исмоил (ДБМ) - 137 йил
Ёқуб (ДБМ) - 129 йил
Мусо (а.с.) - 125 йил
Ишоқ (ДБМ) - 120 йил
Ҳорун (ДБМ) - 119 йил
Юсуф (А.С.) - 110 йил
Исо (ДБМ) - 95 ҳа
Наби МУҲАММАД (С.А.В) - 63 ёшда

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
7.0K views18:37
Ochish/sharhlash
2023-04-19 21:02:15
#Диққат

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити — 21 апрель!

Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
7.0K views18:02
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:51:08 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

20 апрел куни баъзилар руҳий тушкунликка рўбарў бўлишлари кутилади. Лекин шундай йўл тутингки, бу ҳолат ишингизга салбий таъсир кўрсатмасин. Шахсий ҳаётингизда ҳаммаси кўнгилдагидек кечади, ишонаверинг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизга барча ҳавас билан боқаётганига гувоҳ бўласиз. Тадбиркорлар ҳар бир қадамни ўйлаб боссалар фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун кимдир қўлингизга пул тутқазиши мумкин. Яқинларингиз учун ажойиб совғалар харид қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун қариндошлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Жанжални азалдан ёқтирмайсиз. Шундай экан, тезроқ баҳсга барҳам бериб муаммоларни четга суринг. Оила қурмаганларни 20 апрел куни эҳтиросли туйғулар чулғаши мумкин. Аммо бу туйғуларга муккангиздан кетсангиз, охири яхшилик билан тугамаслигини ҳам унутманг. Бугун ҳеч кимга қарз берманг, ўзингиз ҳам ҳеч кимдан қарз олманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

20 апрел куни шахсий ҳаётингизда мураккаб вазиятлар юзага келиши кутилади. Бу жуфтингиз тарафидан сиз томонга йўлланган совуққонлик бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Мана шу нарса сизнинг руҳий ҳолатингизни издан чиқариши мумкин. Асабни, саломатликни асранг, витаминга бой маҳсулотлар истеъмол қилишда давом этинг. Молиявий аҳволингиз ақл билан иш тутсангиз, албатта яхшиланади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ҳаёт йўлингизда учраб қоладиган майда-чуйда вазиятлар, ҳолатлар, муаммоларга ҳам алоҳида эътибор билан муносабатда бўлишингиз лозим. Моддий жиҳатдан аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Зудлик билан қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз шарт. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Меҳмон кутишни ҳамма сиздан ўргансин-да! Қойиллатасиз ва шу баҳонада кайфиятингиз кўтарилади. Лекин спиртли ичимликлар ичманг, соғлиқни йўқотиб қўясиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

20 апрел куни сизга янги танишувлар фақат зиён етказиши мумкин. Чунки бугун танишадиган одамлар ўзгалар муваффақиятини кўролмайдиганлар хилидан бўлиб чиқади. Бугунги кун олис сафарга чиқиш, янги уйга кўчиб ўтиш ҳамда уйни таъмирдан чиқариш учун жуда хайрли кечади. Рўзғорда сизни узоқ муддатли танаффуслар кутиб турибди. Шунинг учун муаммоларни бартараф этишдек масъулиятли ва мушкул ишга тайёр туринг. Соғлиғингизни асранг, серқатнов йўлларда сергак бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи ҳам йўқ эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Агар бугун олис сафарга отланишни ихтиёр этган бўлсангиз, адашмабсиз. Бу сафар сизга қувончли лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин. Айниқса, оила қурмаганлар йўлда келажакда тақдирини боғлайвериши мумкин бўлган инсон билан танишишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида таниш-билишлар сизга маоши кўпроқ ишларни таклиф этишлари мумкин. Агар қўлингиздан янги ишни бажариш келсагина розилик билдиринг. Тижорат соҳасида ишлайдиганлар учун ҳам бугунги кун сердаромад кечади.
7.6K views17:51
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:50:59 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

20 апрел куни фақат даромад келтирувчи ишлар билан чекланиб қолманг, савоб учун ҳам вақт ажратинг. Иш жойингизда мавқе, янги лавозим масаласида сукунат ҳукм суради. Шундай экан, борига шукр қилишингизга тўғри келади. Бугун оиладаги барча қондошлар билан муносабатларни мустаҳкамлашингиз талаб этилади. Айниқса, биронтаси билан яқин орада аразлашган бўлсангиз, айни муддао бўлади. Кечқурун саоматликка зиён етказувчи ҳаракатлар содир этманг, таомларни ҳам танлаган ҳолда истеъмол қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун ўзингиз яхши танимайдиган, синаб кўрмаганлар билан биргаликда катта ишларни амалга оширишга ошиқманг. Ҳатто бу иш сизга катта фойда келтириши тайин бўлса ҳам барибир етти ўлчаб бир кесинг. Руҳий ҳолатингизга алоҳида эътибор қаратинг. Энг қалтис вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун кутилмаган меҳмонларни қарши олишингизга тўғри келади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

20 апрел куни пул масаласида жуда тартибли бўлишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда эҳтиёцизлик оқибатида катта пул йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётида узоқни кўра билишингиз жуда асқотади. Оила қурмаганлар бугуноқ ўзлари танлаган инсон билан аниқ гаплашиб олишмаса, кейин кеч бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган дўстларингиздан бири қўнғироқлашиб катта бир йиғинга таклиф қилиши мумкин. Кечқурун витаминга бой мевалар истеъмол қилишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун атрофдагилар билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Йўқса, бирор одамни беҳуда ранжитиб қўйишингиз мумкин. Кун давомида вақт топиб фарзандларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлинг. Ёқимли харидларни амалга оширинг. Қачон қараса хавотирланиш одатингизни бир четга суриб қўйинг. Кечқурун қўшнилардан бири сизни бўлар-бўлмас гаплар билан ранжитиши кутилади. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилишган.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

20 апрел куни юлдузлар ёга, медитация ва аутотренинг билан шуғулланишни маслаҳат беришмоқда. Йўқ жойдан ўзингиз учун муаммо туғдирманг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланади. Аммо харид масалаларини ортга суринг. Тежамкорликка алоҳида эътибор бермасангиз, кейинги кунлари аҳволингиз танглашиб қолиши мумкин. Одамлар билан танлаб гаплашинг. Дуч келган билан суҳбат қуриб кетиш оқибати яхши бўлмаслиги мумкин. Кечқурун ёлғиз қолиб китоб мутолаа қилишингиз тавсия қилинади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Талаб бўлмаса, фаолликка берилманг. Оила қурмаганлар ким биландир танишиш, ёки тўй бошлаш нияти бўлса, фақат қалбига қулоқ тутишлари керак. Оилалилар эса кечқурунга бориб жуфти билан даҳанаки жанжаллашиб қолиши кутилади. Аммо бу аразлар узоққа чўзилмайди. Албатта ярашасиз. Овқатланиш меъёрига эътиборли бўлинг. Бугун ошқозонингизда муаммо туғилиш хавфи бор.
7.6K views17:50
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:50:48
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил 20 апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
6.7K views17:50
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:17:53 #Келаётган_Хайит_муборак

Аллоҳ учун кечиринг

Ассалому алайкум менинг ҚАДРЛОНЛАРИМ, Ийд келишига ҳам оз қолди, агар билиб билмай ёмон гапирган бўлсам мени кечиринг сабр билан тутган рўзангизни Аллоҳ қабул айласин ва жаннати билан мукофотласин

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
7.1K views17:17
Ochish/sharhlash
2023-04-19 19:35:01 Кетяпсанми Рамазон?

Муҳаммаджон қори

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi
725 views16:35
Ochish/sharhlash