2022-12-25 19:36:20
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун эрталабдан аввало саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғуришингизга тўғри келади. Сурункали хасталиклар фавқулодда қўзғалиш эҳтимоли бор. Бу муаммони врач кўмагисиз ижобий ҳал қилиб бўлмайди. Бугун рўзғор икир-чикирларини оилангиздагиларнинг биронтасига топшира қолинг. Сизга ишхонангиздаги юмушлар ҳам етиб ортади. Кечки пайт кимнинг ёши улуғ ёки хасталанган қариндоши бўлса, улар ҳолидан хабар олиб қўйиш сўралади. Дунёни фақат пул ушлаб турмаслигини, аксинча, инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати, хайрли ишлари ушлаб туришини эсдан чиқарманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 декабрда жуфтингиз билан ади-бади айтишиб қолишингиз хавфи бор. Байрам арафасида бундай муносабатларга эрк беришингиз яхшиликка олиб келмайди. Ярашишга ҳаракат қилганингиз маъқул. Манфаатларни, фикрларни, умид, орзу, мақсадларни бирлаштиринг. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин. Врач қабулига чиқиб келишингиз тавсия этилади. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Меъёрни билинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ишхонангизга келгандан кейин одатга кўра ҳамкасблар билан қизғин суҳбатга тушиб кетишингиз тавсия қилинмайди. Янги лойиҳаларни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатига тушинг. Йўқса байрам учун бериладиган мукофот пулидан қуруқ қоласиз. Молиявий аҳволингиз бугун айтарли яхши бўлмайди. Лекин ташвиш чекишга ўрин йўқ. Заҳирангизда анча-мунча пулингиз йўқ эмас. Шахсий ҳаётингизда қайғули, зерикарли онлар пайдо бўлишига йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
26 декабр куни янги режалар, ғоялар ва пулларга бой бўласиз. Уларнинг ҳаммасига яқин дўстларингиздан бири шарофати билан эга чиқасиз. Дўстингиз нафақат сизга яқиндан ёрдам кўрсатади, балки кечга қадар сизни кучли назоратда ушлайди. Хатоларга йўл қўйишингизнинг олдини олади. Бугун уй юмушларига муккангиздан кетмаслигингиз тавсия этилади. Кўп вақтингиз беҳуда ҳавога совурилиши мумкин. Бу юмушларни кечқурунга олиб қўйсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Қовға буржида таваллуд топганларнинг баъзилари паришонлик, хаёлпарастлик туфайли кўпгина қулай имкониятларни, ёқимли вазиятларни бой бериши мумкин. Билинг, агар хаёлларни тартибга келтирмас экансиз, маошсиз, байрам арафасида совғаларсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъдангизнинг устидан чиқишингиз сўралади. Бугун аёллар ва қизлар учун соч турмагини ўзгартириш муваффақиятли якун топади. Кўз тегмасин!
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
26 декабрда ўзингиз учун у қадар ёқимли бўлмаган ишларга қўл уришингиз кутилмоқда. Афсуски, улардан юз ўгира олмайсиз. Ишхонангиздаги раҳбарлар сизга ишониб ўша ишларни зиммангизга юклаган. Ваҳоланки, ўзингиз биринчи бўлиб бор истеъдодингизни уларга намойиш этгансиз. Энди чидайсиз-да. Кечқурун хонадонингиз меҳмонга тўлиши эҳтимолга яқин. Баъзиларнинг хонадонида эса чақалоқ дунёга келиши кутилади. Умри билан берган бўлсин!
9.2K views16:36