Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Юлдузлар бугун ўта жиддий, меҳнатсев | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун ўта жиддий, меҳнатсевар бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Шахсий муаммоларингизни бировлар ёрдамига таянмасдан, ўзингиз бартараф этинг. Агар хатоларга йўл қўйишни истамасангиз, қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўлни албатта кўрсатади. Кечқурун яқин дўстлар билан мулоқот қилишингиз мумкин. Молиявий масалада қариндошларингиз ёрдам қўлини чўзишмоқчи. Соғлиқни эҳтиётланг, асабларни уринтирманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

13 июн куни дам олиш, табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштириш жуда фойдали бўлади. Фақат йўлларда эҳтиёт бўлинг, шахсий автомобилингиз бўлса, эҳтиёткорликни юз баробар оширинг. Оиласизлар кун давомида романтик кайфиятда бўлишлари кутилмоқда. Сизни қизиқарли, янги танишувлар кутади. Иш масаласида шошма-шошарликка йўл қўйманг. Асабни асранг. Соғлиқ дарз кетиши ҳам кўпинча асаббузарликлар билан боғлиқ бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кун бўйи қизиқарли учрашувлар, вазиятлар, ёқимли лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилиши кутилади. Ишда қайсидир ҳамкасбингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Харидлар, хизмат сафарига чиқиш, аёллар учун гўзаллик салонига бориш бугун жуда хайрли кечади. Раҳбарият билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Имкон топсангиз, улардан сал нарироқ ҳам юра қолинг, шуниси тинч.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 июн куни оила қурмаганлар барча кўринишдаги учрашувларни бекор қилганлари маъқул. Бугун сизга романтика дўстлик қилмайдиган бўлиб турибди. Бунга саломатлигингиз панд бериши сабаб бўлиши мумкин. Спорт билан ҳам шуғулланмай туринг. Меваларни ювмасдан, қандайлигини суриштирмасдан еманг. Тушдан кейин сизга қўшимча даромадли иш таклиф этишади. Кечқурун бу ишнинг даромадини кўрасиз. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ҳар бир ишни ёлғиз ўзингиз бажаринг, жамоавий тарзда ишлаш бугун сизга омад келтирмайди. Аксинча, ёлғизликда ишласангиз, даромади ҳам яхши бўлади. Ижодкор бўлсангиз, бугун янги асарлар ғоя ва мазмуни хаёлингизни чулғаши мумкин. Оиласизлар яқинда ким биландир танишган бўлишса, ундан кўп нарса кутишлари нотўғри. Сиз танишганингизни олдин яхшилаб ўрганинг, синанг, ана шунда ниманидир кутсангиз ярашади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 июн куни ҳар қандай вазиятни ўзингиз бошқаришингизга тўғри келади. Бу ишда дўстлар, яқинлар кўмаги асқота олмайди. Жаҳд ўти беихтиёр тинчингизни ўғирлай бошласа, ундан қутулишнинг йўли битта. Спортзалга боринг-да, аламдан чиққунча ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланинг. Шу баҳонада барча ғуборлар чиқиб кетади. Тижоратчи бўлсангиз, бугун даромаднинг чўғи камроқ бўлиши мумкин. Худонинг куни-да!