Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Тижорат билан шуғулланувчилар, тадби | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тижорат билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар бугун ҳамкорларга қўшимча даромад олиш ниятида умид билан боқмасинлар. Барибир ниятингиз вожиб бўлмайди. Худо берганига шукр қилинг, бунинг қадрига етинг. Шахсий ҳаётга тааллуқли азалий орзуларингиздан бири айни 21 май куни ушалиши мумкин. Аёллар бугун кун давомида гўзаллик салонига албатта чиқиб келишлари тавсия қилинади. Аммо соғлиқни ҳам назардан четда қолдирманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Агар чаён буржи вакиллари сергакликни қўлдан бермасалар, кечга қадар киссадаги пулингиз бир неча ўн маротаба «бола»лайди. Даромаднинг бир қисмини яқинларингизга сарфламоқчи бўлсангиз, бу ишни чин кўнгилдан амалга оширинг. Бугун юрак ва артериал қон босими безовта қилиши кутилмоқда. Шунинг учун олдини олинг, врач кўригидан ўтишга эринманг. Кечқурун дўстлар даврасида бўлишингиз эҳтимоли бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугунги кунни оила аъзоларингиз билан бирга табиат қўйнида ўтказишингизни маслаҳат беришади. Башарти ишларингиз кўп бўлса, фақат асосийларини бажаринг. Оила қурмаганлар 21 май куни романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Лекин танишув замирида қандай сир яширин эканини текшириб кўринг. Акс ҳолда чув тушиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Асабларни кун давомида хотиржам ушлай олсангиз, саломатликда муаммо туғилмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

21 май куни ўта фаоллигингиз, ҳазилга мойиллигингиз билан барчани ҳайратга солишингиз кутилади. Бу сизга янги танишувларни тақдим этади. Шахсий ҳаётингизда эса муаммолар қалашиб ётибди. Ўшаларни деб бугун энг муҳим ишларни уддалашга улгурмаслигингиз мумкин. Жуфтингиз билан орангизда совуқ муносабатлар юзага келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо бу сизни шахсий ҳаётга янада реал назар билан боқишга мажбур қилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун хоҳ моддий, хоҳ бошқа муаммо бўлсин, барчасини баравар ҳал этишингиз учун имкониятлар эшиги очиқ. Фақат иштиёқ сўнмаса бас. Қолаверса, бу ишда сизга ўзингиз ҳеч қачон мурожаат этиб кўрмаган бир одам яқиндан ёрдам кўрсатади. Олис сафар 21 май куни муваффақият келтирмайди. Жуда тинчлана олмасангиз, яқин масофада жойлашган манзилларга бориб дам олинг. Бу сафар давомида адашиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз бугун панд берадиган ҳолатда эмас, хотиржам бўлаверинг!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

21 май куни тадбиркорлар хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишлари мумкин. Айнан бугун кўпчиликни ғойибдан келадиган мўмай даромад кутиб туради. Қарама-қарши жинс вакиллари билан бўладиган хуфиёна учрашув фақат кўнгилсизликларнигина ҳадя этади. Оила қурмаган дўстларимиз учун бугун арзирли янгилик кўзга ташланмайди.