Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 6 январ куни ҳам байрам кутишда давом | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 январ куни ҳам байрам кутишда давом этаётган бўлсангиз, дарҳол тўхтатинг. Буёғи энди ортиқчалик қилади. Саломатлигингизга путур етади. Ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Руҳий тизимингиз издан чиқади. Ошқозон гастритини орттириб олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оилавий бюджетингизни тўлдиришда майда муаммолар ечимини ҳам кўздан қочирманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун энг севимли ишингизга кўпроқ вақт ажратишингиз тавсия этилади. Агар бўлмаса, албатта қидириб топинг. Болаликни эсланг. Балки ўша пайтларда севимли машғулотингиз бўлгандир? Кўпчилик дўстларимиз ўз иши бирёқда қолиб қаерда кўпроқ пул тўлашса, ўша ерларда ҳам ишлаб пул топишга ҳаракат қилишади. Бу мақтовга лойиқ. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Баъзилар эса мўмай даромадга эга чиқади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

6 январда эрталабдан то кечга қадар рақамлар, муҳим ҳужжатлар орасида кўмилишингиз кутилмоқда. Шу сабабли жуда эътиборли бўлинг. Арзимаган хатолик ҳам бир дунё муаммони бошингизга юклаб қўйиши мумкин. Яқинларингиз омадли бўлса, уларга зинҳор ҳасад қила кўрманг. Улар яқинларингиз. Фақат ҳавас назари билан боқинг. Шунда сизнинг муваффақиятларингизни улар ҳам шундай қутлашади. Кечқурун кимдир сизга қўнғироқ қилиши кутилади. Бу қўнғироқ негадир ўта сирли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Анчадан бери безовта қилмай қўйган хасталик бугунга келиб бирдан қўзғалиши мумкин. Бу аллергия, ёки ошқозон хасталиги бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолга яқин. Агар ўз вақтида чорасини кўришга улгурсангиз, енгил ўтган бўларди. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Парҳез тутишни унутманг. Рўзғорда организмни жисмоний зўриқишлардан асранг. Спортзалга қатнанг. Саломатликни ҳамиша назоратда ушланг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

6 январ куни куч ва имкониятлар арслон буржи вакилларида етарлидан ҳам етарлироқ бўлади. Компьютер дейсизми, ижод дейсизми, ҳаммасини қойиллата оласиз. Кечқурунга бориб тижорат соҳасида ҳам кимлардир ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Кун давомида сиз учун муҳим ҳисобланмиш бир нарса борки, у ҳам бўлса, жисмоний зўриқиш. Бугун бу нарса сизга фақат зиён етказади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи вакиллари жуда кузатувчан, сергак ҳолатда бўлишади. Сизнинг нигоҳларингиздан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Уй юмушларини тартиб билан, эҳтиёткорона адо этинг. Жароҳат олишингиз хавфи сезилмоқда. Айримлар куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан бошқа шаҳарга бориб келишлари мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия қилинади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!