Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 23 декабр куни бор кучингизни ишхонада | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 декабр куни бор кучингизни ишхонадаги юмушларга сарфлаб қўймаслигингиз сўралади. У шахсий ҳаётингизда ҳам бугун асқотиб қолиши мумкин. Аёллар, қизлар янги йил байрами арафасида қоматларини янада кўркамлаштириш ҳаракатида бўлмоқлари зарур. Кечалари овқат ейишдан тийилинг. Рационингизга суюқ овқатлар ва мева шарбатларини ҳам қўшиб қўйинг. Кечқурун қариндошлардан бири қўлингизга пул тутқазиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Иш жойингизда зиммангизга юкланган вазифаларни бугун ўз вақтида якунламасангиз, раҳбарлардан балога қолишингиз аниқ. Лекин ишнинг сифатига ҳам эътибор беришга мажбурсиз. Иш жараёнингизда ҳамкасбларнинг иш усулларингизни кўчириб олишига йўл қўйманг. Молиявий масалага оилавий бюджетингизни сақлаб қолиш имконини бера оладиган тарафдан ёндашинг. Қанча пул сарфлаш керак бўлса, шунчасинигина сарфланг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқсангиз, тунги уйқу янада осойишта кечади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

23 декабр эгизаклар учун ҳар жиҳатдан унумли кечади. Сиз рўзғорбоп жиҳозлар сотиб олиш имконига эга бўласиз. Аммо бундан ортиғи ортиқча. Қимматбаҳо буюмлар харидига ҳали фурсат етмади. Ижодкорлар бугун амалга оширадиган иши учун кечқурунгача етмай ҳақ олишлари кутилмоқда. Мабодо ишхонангиздаги ҳамкасблардан кимдир сизни танқид остига олса, дарров тутаб кетманг. Танқидни жуда хотиржам қабул қилинг. Ишонинг, кейинги сафар ўша ҳамкасб танқид қилишдан тийилади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Одамлар билан мулоқотларда бугун негадир жиддий тўсиқларга рўпара келишингиз кутилмоқда. Буларнинг барчасига сизнинг тушкун кайфиятингиз сабабчи бўлиши мумкин. Демак, сиз кўчага чиқишдан олдин кайфиятингизни қандай йўл билан бўлмасин позитив ҳолатга етказишингиз талаб этилади. Иш масаласида эса ой охиригача бажарилиши зарур бўлган юмушларни ҳам бугун адо этишга ҳаракат қилинг. Кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам бунинг учун етарли бўлади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланишади. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

23 декабр куни кўчмас мулк ёки жиҳозлар талоши каби кутилмаган вазиятлар туфайли жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Бунга нафақат пулни нотўғри йўналтириш, балки сиздаги айрим нуқсонлар ҳам сабаб бўлади. Негативликларнинг катта-кичигидан ўзингизни ола қочинг. Улар сизга ҳар соҳада фақат халал беришга, зиён етказишга ярайди холос. Аёллар куннинг иккинчи ярмида стилистга мурожаат этиб, гардеробига тартиб берсалар фойдадан холи бўлмайди. Овқатланишда режимни бузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи остида таваллуд топганларнинг аксарияти кун бўйи тушкун кайфият таъсиридан чиқа олмай ҳалак бўлишлари кутилади. Жиддий хасталикка чалинишни истамасангиз, организмингиз сигналларига ўз вақтида жавоб беринг. Юракка, қон томирларга жисмоний зўриқиш берувчи амаллардан воз кечинг. Жисмоний зўриқиш сизни муаммолардан сақлаб қола олмайди. Аксинча, дардингизга дард қўшади. Сурункали хасталикка йўлиққанларга совуқ ҳавода кўп юрмаслик тавсия этилади.