Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун ўзингизга позитив назар, кайфият | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ўзингизга позитив назар, кайфият билан назар ташлай оласиз. Гап сизнинг ташқи қиёфангиз ҳақида боради. Ҳозирги пайтда кўпчилик одамга кийимига қараб баҳо беришга одатланган. Сиз ҳам куннинг биринчи ярмида заҳира пулларингизга ўзингиз учун чиройли кийимлар сотиб олинг. Барибир яқинда янги йил байрами эшик қоқади. Янги кийимда байрамни қарши олсангиз, йил бўйи позитивликни йўқотмайсиз. Ишдан кейин кечқурун қизиқарли учрашувни бошдан кечиришингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

20 декабр куни бузоқ буржи вакилларини қизиқарли ва ижодий лаҳзалар кутиб қолади. Ижодкор бўлсангиз, истеъдодингиз яна кўплаб мухлисларнинг қалбига малҳам бўлади. Тўғри, барибир ўзингиздан кўнглингиз тўлмайди. Бу ҳақиқий ижодкорга хос одат холос. Ишхонангиздаги раҳбарлардан байрам совғалари, мукофот пулларини кутиб овора бўлманг. Шундоқ ҳам яқинда сиз қўшимча даромад келтирувчи иш топасиз. Баъзилар кечки пайт хизмат сафарига отланади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Агар интилувчанликни бой бермасангиз, бугун жуда кўп муаммоларни ижобий ҳал қилишга улгурасиз. Бу масалада ортиқча харажатларга ўрин қолмайди. Оилалилар ҳаётида ғалати бир манзара кузатилади. Сиз жуфтингиз, қариндошларингиз, уларнинг режалари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган чиқасиз. Аммо шуни деб жанжал кўтаришингиз тавсия этилмайди. Бардошли бўлсангиз ҳаммаси яхши бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

20 декабрда қаёқдаги ўзингиз яхши танимайдиганлар ҳам шахсий ҳаётингизга аралашишга ҳаракат қила бошлайди. Аммо шуни деб катта жанжал кўтаришингиз шарт эмас. Бекорга асабингизни бузганингиз қолади. Муаммони тинч йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилинг. Оиласизлар суюкли инсони билан ўзаро муносабатларда туб бурилиш ясашлари лозим бўлади. Бу келгусида орангиздаги муҳаббат ришталари мустаҳкам тортишини таъминлайди. Кечқурун фавқулодда киссангизга пул келиб тушиши сабабли кайфиятингиз янада кўтаринки тус олади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Агар бугун йирик харидларни амалга ошириш хусусида режа тузган бўлсангиз, жуда тўғри ўйлабсиз. Дўкон айланиб харидларни муваффақиятли тарзда амалга оширасиз. Шерикчиликка дўстлардан бирини қўшиб олсангиз ҳам зиён бўлмайди. Оилалилар яқин қариндошлар билан арзимас масала туфайли баҳслашиб қолиши кутилади. Қариндошларни тинчлантириш пайида бўлинг. Жанжал чиқишига асло йўл қўйманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

20 декабр куни ишхонадаги ҳамкасблар билан бўлиб ўтадиган суҳбат жаҳл отига минишингизга сабаб бўлиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, ўзингизга келишингиз жуда қийин кечади. Ҳамкасбларнинг саволларига қисқа ва лўнда жавоб беришга урининг. Ижод аҳлининг бугун куни туғади. Кечқурун ёлғизлар романтик учрашувга чиқишади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қиш ҳавосида енгил кийимда юришдан сақланишлари сўралади. Омад сизга ёр бўлсин!