Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) 16 декабрда биринчи бўлиб ҳамкасбла | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

16 декабрда биринчи бўлиб ҳамкасблардан бир дунё олқишлар, мақтовлар эшитасиз. Бунинг жиддий сабаби бор албатта. Сиз яқиндагина унча-мунча одам уддалай олмайдиган ишни аъло даражада уддалай билдингиз. Шу нарса ҳамкасбларингизда ҳавас ҳиссини уйғотди. Ширин ва шўр таомлар истеъмолидан тийилинг. Ошқозонингизга раҳмингиз келсин. Агар ҳаммасини меъёрида истеъмол қилсангиз, биласизки, муаммо бўлмайди. Оиласизлар кечқурунга бориб романтик учрашувга чиқишади. Башарти учрашувга кечикмасдан борсангиз, у албатта ажойиб тарзда якун топади. Ташқи қиёфангизга алоҳида эътибор қаратинг. У танаффусларни истамоқда.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кўплаб вазиятларга, ёқимсиз лаҳзаларга кўз юма боришингиз талаб қилинади. Шунда жанжалли вазиятларда қолиб кетмайсиз. Айрим одамлар билан масофа сақлашга ҳаракат қилинг. Шунда руҳий азобда қолмайсиз. Қалбингизда хотиржамлик ҳукм суради. Янги йил байрами масаласида оила аъзоларингиз ва сизнинг орангизда баҳслар кузатилади. Баҳслар жанжалсиз кечса, нур устига аъло нур бўларди. Кечқурун яқинларингиз ва дўстларингиз учун амалга оширилган харидлар хайрли ва ёқимли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

16 декабр куни ўзингизни ўзингиз назорат этишга ожиз қолсангиз борми, қийин аҳволда қолиб кетасиз. Ҳар бир ҳаракатни тафаккурга суяниб амалга оширинг. Эркаклар кўчада ўзга аёллар билан ишқий саргузаштларга мойиллик сеза бошлашса, бу мойилликни узоқ-узоқларга итқитиб юборишлари сўралади. Чунки у юзингизни ерга қаратишдан бошқасига ярамайди. Агар янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этмасангиз, хизмат сафарига боришдан бош тортсангиз, моддий аҳволингиз аянчли ҳолатда қолиб кетади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Куннинг биринчи ярмида режангизда умуман бўлмаган сафар кўндаланг бўлади. Лекин сафарингиз омадли кечади. Моддий манфаат кўрасиз. Иш юзасидан айрим одамлар билан яқин ҳамкорлик қилишингиз мумкин. Бу ҳамкорлик эзгу мақсадларга эришишингизда катта ёрдам беради. Муҳаббатда шубҳа-гумонларга йўл берманг. Бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни йўққа чиқаради. Энг ёқимсиз хабар эшитган тақдирингизда ҳам хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

16 декабрда олдин пича нафас ростлашингиз, дам олишингиз тавсия этилади. Ана шундан кейингина янги куч билан ишга шўнғисангиз бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилаш, ишхонада, шахсий ҳаётда обрўйингизни юқорилатиш учун узоқ йўл босдингиз. Шуларнинг ҳисобига дам олишингиз шарт. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз кутилади. Шунинг учун спорт, жисмоний зўриқишлардан воз кечинг. Овқатланишга келсак, маҳсулотларнинг яроқлилик муддатига албатта кўз ташлаб олинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Оилалимисиз, ёлғизмисиз, фарқи йўқ. Барибир романтика оғушида бўласиз. Шу баҳонада айримларнинг жуфти билан муносабатлари юксалиш палласига киради. Ҳамкасблар билан муносабатларда эса аксинча жиддийликка амал қилинг. Кутилмаган тарафдан тақдир зарбасига дуч келишингиз хавфи сезилади. Ҳушёр туринг. Молиявий аҳволингиз ҳар қачонгидан бир неча ҳисса яхшироқ бўлади. Демак, яқин инсонлар учун сира ўйланмасдан совғалар харид қилсангиз ярашади.