Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-15 09:07:52 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

15 майда касбингиз доирасида кўпроқ билимга эга бўлиш учун ҳаракат қилинг. Кейин эса ўзингизга нисбатан тажрибаси камроқларга иш ўргатинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши учун етарлича ахборот йиғишингиз керак бўлади. Ахборотлар келгусида моддий база яратиш масаласида бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Бугун олис сафарга чиқиш, иш юзасидан келишувлар ва оммавий тадбирлар муваффақиятли кечади. Ухлашга ётишдан олдин албатта сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишдаги энг муҳим ҳисобланган юмушларни пухта режа асосида амалга оширинг. Бир жойда ўтириб қолманг. Бу ишга ҳам, саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ўзингиз қаттиқ ҳурмат қиладиганларнинг маслаҳатларига албатта қулоқ тутинг. Бугун оила қуриш, тақдир билан боғлиқ режалар тузиш ва худодан фарзанд тилаш хайрли кечади иншооллоҳ. Кун давомида фақат ўзингизга ёққан ишлар билан банд бўлинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

15 май куни барча ишларни уддалашга улгура олмаслигингиз мумкин. Ҳечқиси йўқ. Худонинг куни кўп. Қолаверса, борига шукр қилиш биз бандаларнинг асосий вазифасидир. Шахсий ҳаётда чиқарадиган муҳим қарорларингиз қариндошларингизни ранжитиши мумкин. Лекин ташвишга ўрин йўқ. Ҳар бир қадамни ўйлаб боссангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Кечки пайт оилавий байрам ёки катта шаҳарлардан бирига бориш доирасида йирик харидларга қўл уришингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01) 

Бугун нафақат интернет, балки яқин қондошларнинг биридан ҳам ўзингиз учун қимматли маслаҳатларни оласиз. Агар яқин келажакда юқори лавозим эгаллаш истагида бўлсангиз, билимларингизни аниқ манзилга йўналтиринг. Муҳаббатда сал очиқроқ бўлинг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, бу ранжитиш айрилиқ билан тугаши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Худодан фақат яхшиликлар тиланг. Иншооллоҳ ижобат бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

15 майда севимли хоббингиз ҳақиқий даромад манбаига айланиб кетиш эҳтимоли сезилмоқда. Бу жараён шу қадар тез содир бўладики, киприк қоқишга улгурмай қолишингиз мумкин. Аммо ишлаб турган ишингиздан шу манбани деб воз кечманг. Дарахт бир жойда кўкаради. Шахсий ҳаётда мулойим ва камсуқум бўлинг. Жуфтингизни асранг, асабларни авайланг. Омадингизни берсин! 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Афсуски, бугунги кунингиз кутилганидек бахтли, омадли, ёрқин кечмаслиги мумкин. Бунга рўзғордаги жиддий муаммолар халал беради. Молиявий масалада ҳам ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Қарз кўтаришингизга тўғри келади. Қачонлардир сиз билан бир ёстиққа бош қўйган одам айнан 15 май куни катта жанжал чиқаришни режалаштирган бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Кечқурун барча катта-кичик кўнгилсизликлар барҳам топади. Сиз яқин инсонингиз билан истироҳат лаҳзаларини бошдан кечира бошлайсиз.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.7K views06:07
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:07:17 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Оила қуришга улгурмаганларни бугун романтик учрашув кутиб туради. Бу учрашув шахсий ҳаётингизга кучли таъсир ўтказиши кутилади. Башарти оилали бўлсангиз-у, худди шундай романтик учрашувни бошдан кечириш лозим бўлиб қолса, дарров ўзингизни олиб қочинг. Ижодкорлар 15 май куни кучли эмоция таъсирига тушган ҳолда ажойиб асарларни яратишлари кутилмоқда. Молиявий масаладаги муаммоларингиз ўта жиддий. Уни ёлғиз ўзингиз уддалай билмайсиз. Бадавлатроқ танишларни ишга солишингиз керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 май куни сизга анча оғир бўлиши мумкин. Демак, иш битиришда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни очиб, улар кўмагида оғир вазиятлардан чиқишингизга тўғри келади. Лекин иш ўзингиз учун қизиқарли туюлмаса, уни адо этишдан воз кеча қолинг. Наф берадиган, қизиқтирадиган ишлар кўп. Яхшиси, қўшимча даромад келтирувчи иш қидиринг. Ташқи кўринишга ўзгартиш киритиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

15 майда омаднинг энг юқори пиллапоясини банд этишингиз кутилади. Мартабангиз ҳам кун давомида сезиларли тарзда юқорилаб боради. Куннинг иккинчи ярмида бир одам билан танишишингиз мумкин. У сиздан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишни мўлжаллаган. Сергак туринг. Оилада зиммангиздаги мажбуриятларингизни ҳеч қачон унутиб қўйманг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз хотиржамликда ва ёқимли кечиши кутилмоқда. Дунёга боқинг, ҳаётингиздан завқланинг. Севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Моддий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек кечади. Муҳаббатда гармония сизни кун мобайнида қуршаб туришига гувоҳ бўласиз. Шахсий ҳаётда эса қайсарлик одатингизни четга сура туринг. Жуфтингиздан иложсиз нарсани, ҳаракатларни талаб қилманг. Асабларни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

15 май куни ишхонангиздаги вазиятни чуқур ўрганган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Раҳбарлар сизнинг зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашлари мумкин. Аниқроғи, сиз янги ва келгусида жамоа учун наф келтира оладиган лойиҳа устида бош қотиришингиз керак бўлади. Бу ишни муваффақиятли якунласангиз, лавозимдан ҳам, мартабадан ҳам умид қилаверсангиз бўлади. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизни ҳар тарафдан қўллаб-қувватловчилар кўп бўлади. Демак, майда-чуйда ташвишларни деб хавотир чекмасангиз ҳам бўлади. Муҳаббатда сизни кутилмаган совға кутади. Оила қурмаган бўлсангиз, сиз учун қимматли бир инсон биргаликдаги ҳаётни таклиф этади. Аниқроғи, муҳаббатини изҳор этади. Кечқурун баъзи дўстларимизни мигрен ёки шамоллаш безовта қилиши мумкин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Овқатланишда меъёрни билинг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views06:07
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:05:11
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил
15 - май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.2K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-05-14 10:01:17
ILK MAROTABA
"MA'SHUQANING SIRLARI"
BEPUL 5 KUNLIK MARAFONDA


DIQQAT barcha vazifalaringiz tekshiriladi

Hoziroq kanalga ulaning
@hilolaYussupovaa

Ishonchsizlik, energiya yetishmasligi, hayotga bo'lgan sevgi yo'qmi?
Arsloningiz bilan munosabatlaringizga olov yetishmaydimi?
Urshasizmi, tushunmaysizmi, xohlamaysizmi bir-biringizni?
Eringiz sizga hiyonat qildimi? Kechirolmayapsizmi? Unutolmayapsizmi?
  Sog'ligingiz bilan kichik muammolar bormi sizda?
Intim hayotdagi muammolar  yechimi yoq deb o'ylaysizmi?

  4 modulni o'z ichiga olgan  
  10.000ga  yaqin ayol-qizlarga  yordam bera olgan intensive kurs START olmoqda

Darslar 18-may kuni boshlanadi.
5 kun mobaynida  BEPUL  tarzda  ushbu kursning darslari SIZLARGA HADIYA
 qilinadi.

Ulanish uchun
@hilolaYussupovaa
2.7K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-05-14 08:53:17 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сизга юқори лавозимли шахслар, бадавлат танишлар ҳар жиҳатдан ёрдам қўлини чўзишга шай туришибди. Демак, моддий аҳволингиз ачинарли тусда бўлмайди. Тижорат билан шуғулланадиганлар пулни пулга уриштириш бўйича манаман деганни ҳам ортда қолдириш имконига эга бўлишади. Ижод кишилари янги мухлисларга эга бўлиш ҳаракатига тушишлари лозим. Овқатланиш режимини бузманг. Бу яхшиликка олиб бормайди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

14 май куни нотўғри қарорлар чиқаришдан сақланинг. Aкс ҳолда бу хатони жуда узоқ вақт тузатишингизга тўғри келади. Янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда дўстларингиз ёрдам беришади. Лекин мақтасалар талтайиб ҳам кетманг. Кўз тегиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Фақат бу сафарга шахсий автомобилингизда борманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Газли, муздек ичимликлар истеъмолидан тийилинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз тўлиқ хатоликларсиз кечмаслиги мумкин. Aммо жиддий муаммолар ҳам кўзга ташланмаслиги тайин. Барча ишларингиз ўзингиз истагандек якун топади. Оила қурмаганлар эсда сақласинлар. Бугун дўстлик кутилмаганда муҳаббатга айланиши мумкин. Сиз ўз маҳаллангизда яшайдиган бир инсонни севиб қолишингиз ҳақиқатга яқин. Демак, буёғига уддабурон бўлишингиз керак. Йўқса, эзгу ниятларингиз саробга айланади. Кун давомида бировларнинг кўнглини зинҳор оғритманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 май куни яқинларингиз маслаҳатлари бажарадиган ишингизда асқотиши мумкин. Улар сизга ёмонлик тиламасликлари ўзингизга ҳам аён. Шундай эмасми? Мустақил тарзда иш юритманг. Бу ҳаракатларингиз катта кўнгилсизликларга сабабчи бўлади. Молиявий аҳволингиз ҳам ҳар кунгидек силлиқ кечмайди. Бардошга суянинг. Қарангки, муҳаббатда ҳам нотўғри қадам ташлаб қўйишингиз хавфи сезиляпти. Олдини олишга ҳаракат қилинг. Ёлғиз қолиб кетишдан сақланинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Қувноқ лаҳзалар, бахтга эришиш учун жон куйдириб ўтиришингиз шарт эмас. Кунингиз шундоқ ҳам ёрқин кечади. Aгар эрталаб сал мушкулотларнинг чекиниши қийин кечса, тушга яқин қалбингизда баҳор балқийди. Грипп, шамоллашга йўлиқмаслик учун саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Буёғидан келадиган бўлсак, аллақачон спортзалга қатнай бошлашингиз зарур. Яхшилаб ўйлаб кўринг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 майда ишхонангизда яна бир карра бошлиқларга ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Тўғри, илгари ҳам буни кўп бор намойиш этгансиз. Бироқ бугунгиси бошқачароқ кечади. Оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан самимий муносабат юритишлари тавсия қилинади. Шу йўл билангина келажак бахтингизни сақлаб қола оласиз. Ҳасадгўйлар, ғийбатчилар, кўнгли қора ва иккиюзламачилар сизнинг душманингиз эканини яна бир карра эсга олинг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.7K views05:53
Ochish/sharhlash
2023-05-14 08:52:58 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Безовталик, хавотирлар учун бугун айтарли жиддий сабаб йўқ. Лекин хуш келадиган лаҳзаларни кутишингиз ҳам нотўғри бўлади. Бир сўз билан айтганда, тақдирнинг барча синовларига тайёр турганингиз маъқул. Кўплаб вазиятлар сизнинг фойдангизга якун топмаслиги мумкин. Лекин бунда бошқаларни айбламанг. Молиявий аҳволингизнинг яхши бўлиши ишга ижодий ёндашишингизга боғлиқ бўлиб турибди. Пул топиш йўлида бир дақиқа вақтни ҳам беҳуда кўкка совурманг. Саломатлигингизни жуда эҳтиётланг. У ҳали сизга кўп керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

14 майда олдингизда фақат бир мақсад кўндаланг туради. У ҳам бўлса, бошқаларга ҳар тарафлама ёқиш. Aфсуски, ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди. Шунга қарамасдан, барибир бу амални давом эттираверинг. Кимларнидир ранжитган бўлсангиз, керак бўлса, узр сўранг. Уларнинг кўнглини юмшатсангиз бас. Иш жойингизда ҳақиқий профессионал сифатида ҳаракатлар содир этишингиз лозим. Шунда кутилган натижаларни қўлга киритасиз.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ишда ҳам, муҳаббатда ҳам, пул масаласида ҳам омадингиз келади. Башарти сизни танқид қилишса ҳам, атайин жилмайиш билан жавоб қайтаринг. Aгар ўшаларнинг кўнгли тошдан яралмаган бўлса, албатта юмшайди. Кечқурун тадбиркорлар ҳам, маош ҳисобига кун кўрадиганлар ҳам яқин инсонларнинг кўмагидан умид қилсалар бўлади. Кўмаклар фақат пул билан боғлиқ эканини унутманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

14 майни катта пул олиш билан бошлашингиз кутилмоқда. Ё мукофот, ё таътил пули, ёки маош айнан бугун қўлингизга тушиш арафасида турибди. Мабодо шунча пулни олиб кетишга кучингиз етмаса, қондошларнинг полвонроқларини ёрдамга чақиринг. Баҳонада дўкон айланасиз, ажойиб харидларни амалга оширасиз. Тадбиркорлар учун янги ва узоқ муддатга мўлжалланган шартномаларни имзолашда жуда омадли кечади. Кечқурун оиласизларнинг баъзиларини романтик учрашув кутади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз жуда ажойиб бошланади. Рекламачилар, ижтимоий ҳимоя ташкилотлари билан ҳамкорлик масаласида суҳбатларни, мунозараларни бошдан кечирасиз. Тадбиркорлардан қай бири олис давлатга сафар қилишни режалаштирган бўлса, бугун ўша фурсат етди. Бу сафар сизга нафақат моддий, балки маънавий озуқа ҳам ҳадя этади. Саломатлигингиз панд бермайди иншооллоҳ. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

14 майда қачонлардир ўзингиз кўнгил қўйган инсонни учратиб қолишингиз мумкин. Эрталаб фавқулодда телефон қўнғироғи сизнинг барча режаларингизни пучга чиқариши, ишлашга халал бериши, хавотирланишга мажбур этиши кутилади. Молиявий муаммолар эса аксинча сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Aйримлар яқин ўтмишда амалга оширган иши учун катта пул олиши, бу пулларни бизнесга тикиши мумкин. Омадингизни берсин! Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини қатъий назорат остига олишлари керак.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views05:52
Ochish/sharhlash
2023-05-14 08:51:06
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил
14 - май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.2K views05:51
Ochish/sharhlash
2023-05-14 00:36:27
Kaketka Bichish

https://t.me/joinchat/c-2k3zARHUNlOTQy
2.4K views21:36
Ochish/sharhlash
2023-05-14 00:36:06
Oson usulda yeng bichish



Yaqinlaringgizga ham yuboring...

Mohir Qo'llar


https://t.me/joinchat/c-2k3zARHUNlOTQy
2.4K views21:36
Ochish/sharhlash
2023-05-10 01:43:59 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

10 майда кунингиз бироз хавотирли, ташвишли, шовқинли кечиши кутилмоқда. Aтрофдагилар сизни арзимас нарсалар билан ишдан қолдириши, халал бериши мумкин. Лекин бундан нолиманг. Худо берганига шукр қилинг. Нолисангиз, худонинг карами билан раҳбарларингиз энг сердаромад ишни бошқаларга узатиб юбориши ҳеч гап эмас. Хизмат сафарига чиқиш сизга моддий манфаат олиб келади. Фақат хавфсизлик масаласини мустаҳкамлаб олинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз яхши бошланади. Ҳар бир воқеа кўз олдингизда босқичма-босқич ривожлана боради. Шунинг учун зерикиш деган нарсага рўбарў бўлмайсиз. Муҳаббатда ташаббускор бўлинг. Шунда бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз ошади, у сизга янада қаттиқроқ ишона бошлайди. Оилалилар жуфтини ҳадеганда рашк қилаверишдан тийилсалар ёмон бўлмайди. Кечқурун уйдаги майда таъмир ишларини бажариш ёқимли кечади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

10 май куни барча ишларни ўз вақтида аъло даражада якунлайсиз ва бунинг учун раҳбариятдан керагича олқиш ва мақтовларни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Aммо шошма-шошарлик, масъулияцизлик каби нуқсонларингиз юз кўрсатиб қолишидан сақланинг. Молиявий масалада ҳам шошилмасдан ҳаракатлар содир этинг. Муҳаббатда оиласизларни жиддий рақобат кутади. Бахтингиз учун мардонавор курашинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Тадбиркорлар, тижоратчилар бугун рақобатчилар билан нафақат етакчилик, балки мўмай даромад олиш учун ҳам астойдил беллашишлари кутилади. Қанчалар кўнгилчан бўлманг, бу курашда шафқацизликка эътибор қаратинг. Ҳақингизни бировларга бериб қўйманг. Шахсий ҳаётда ҳам сергак бўлинг. Зарур ҳаракатлар, гапларни унутиб қўйманг. Муҳаббатда сизга ён бериш муваффақият келтиради. Саломатлигингизни асранг, овқатланишда режимни бузманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

10 май куни ҳар бир кўрганингиз, эшитганингиздан хуш кайфият оласиз. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар негадир совуқлашгандек. Муносабатларга ойдинлик киритиб олсангиз ёмон бўлмасди. Тижорат билан шуғулланишни бошлаш ниятингиз бўлса, тажрибали тижоратчилардан албатта маслаҳат олинг. Саломатлигингиз масаласида фақат врач кўрсатмасига асосланинг. Кечқурун айримлар яқин манзилга жўнаб кетишлари кутилади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Тадбиркор бўлсангиз, куннинг биринчи ярмида янги танишувни бошдан кечирасиз. Бу кейинчалик романтикага айланиб кетиши ҳам мумкин. Шубҳасиз, бу фақат оила қурмаганларга тааллуқли. Ишда сабр-бардошли бўлинг. Ишлайверинг, лекин даромад кейинроқ келади. Неки ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views22:43
Ochish/sharhlash