Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бирор ишга қўл уришдан олдин шошилманг. | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бирор ишга қўл уришдан олдин шошилманг. Пухта режа асосида ҳаракат бошланг. Шунда ютқазишлар юзага келмайди. Неки ишни бажарсангиз ҳам фақат қалб амрига бўйсунинг. Жамоангиздаги муҳитни зимдан кузатиб, шунинг асосида ҳамкасблар билан мулоқот қилинг. Бугун шахсий ҳаётда ҳам ўзингизни худди генераллардек тутадиган кун. Аммо ҳар қандай қарорни ҳам жуфтингизсиз қабул қилманг, нақ балога қоласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 июль куни билим ва тажрибангизни янги ишга жойлашган ходимлар билан ўртоқлашинг. Бугун келажак режаларни пухталаб олиш учун қулай имконият туғилади. Асосийси, бир жойда тўхтаб қолмасангиз бас. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Саломатлигингиз бош оғриғи кўринишида панд бера бошлаши мумкин. Буни йўл-йўлакай ҳал этиб кетсангиз ҳам бўлади. Кечқурун ғийбат усталаридан нарироқ юришга ҳаракат қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз омадли кечиши кутилмоқда. Иш жойингизда бажарадиган ишингиз мавқеингиз ошишига ҳам туртки бўлиши муқаррар. Ҳаётга реал кўз билан боқинг, шунинг ўзи сизга омадни ҳам, ютуқлар-у хотиржамликни ҳам ҳадя эта олади. Оила қурмаганларнинг ҳам муҳаббатда омади чопиб илгари ўзига сир бой бермаган, паст назар билан қараганларни қармоғига илинтира олиш имконига эга чиқишади. Фақат меъёрни ҳаддидан оширманг. Соғлиғингизни авайланг, кўпроқ мевалар истеъмол қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 июль куни миянгизга қуйилиб келган ғояни, юрак сирларингизни ўзгалар назаридан панароқда асранг. Кимгадир мақтаниб қўйсангиз, тамом, кейин ўзингиз афсусланиб юрасиз. Шахсий ҳаёт ва атрофдагилар билан мулоқотда қалбингизга қулоқ тутинг. У оиласизларга ҳам яқиндан кўмак беради. Сиз жуфт танлашда умуман адашмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳаётингизда юзага келадиган ҳар қандай танаффусдан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланиб қолиш ҳаракатида бўлинг. Ишхонада бугун раҳбарлар назаридан нарироқ юрганингиз маъқул. Аммо оила аъзоларингиз билан тез-тез хабарлашиб турмасангиз бўлмайди. Кечқурун жуфтингиз билан орзунгиздаги саёҳат масаласини муҳокама этишингиз кутилади. Пулингиз ҳам бу саёҳат учун бемалол етиб ортади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 июль куни ташқарида ҳаво айниганига қарамай, қалбингизда қуёш нур сочади. Ҳаётингиз ёрқин лаҳзалардангина иборат бўлади иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингизда бироз танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Қизлар ва аёллар учун бугун ташқи кўринишига эътибор бериш ва гардеробини янги кийим билан бойитиш жуда омадли кечади. Бир сўз билан айтганда, паризод буржи остида туғилганлар бугун кун бўйи ғолиблик шоҳсупасида бўлишади

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•