Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 5 июль куни майда-чуйда ишларни бажа | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 июль куни майда-чуйда ишларни бажаришдан бошингиз чиқмаслиги мумкин. Бу кечга қадар ҳолдан тойдириши ҳам ҳақиқат. Аммо молиявий масалада омадингиз келади. Бирор хасталикка қарши муолажа бошлаганлар ҳам бу амални муваффақиятли якунлашади. Бироқ дори истеъмолида хатога йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, енгил ҳазм бўлувчи овқатлар билан чекланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Вазиятга оқилона ёндашинг, арзимаган кўнгилсизликка дуч келсангиз, ваҳима қилмасдан, муаммони босиқлик билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Дунёда кўнгилсизликка учраган бир сиз эмаслигингизни эсга олинг. Ижодкорлик, мусиқага истеъдоди борлар бемалол таниш-билишларга бу сирларни ошкор этаверсалар бўлади. Тадбиркорлар кечки пайт йирик фирмалардан бири билан фойдали шартнома имзолаши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 июль куни ташқи кўринишингиздан тортиб қалбингизгача ҳар қандай одамни ҳайратга солмасдан қолмайди. Бунга аъло кайфият қўшилади-ю, сизга худо беради. Ўз ўрнида молиявий масала ҳам йўл-йўлакай ижобий ҳал бўлади. Аёллар, қизлар учун гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишига безак бериш омадли кечади. Тижоратчи бўлсангиз, бугун катта миқдордаги «мол» учун қўрқмасдан катта пул тикаверинг, даромади албатта яхши бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун куннинг биринчи ярмида қизиқарли ва ёқимли учрашув кутишини башорат қилишган. Бундан ташқари, яқинларингиз ҳақида ёқимли хабар ҳам эшитасиз. Шундай аъло даражадаги кайфият билан иш жойингизда тоғни урсангиз, толқон қилишга етадиган кучга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу раҳбарлар билан муносабатингизни ҳам мустаҳкамлайди. Балки янги лавозим беришар.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

5 июль куни яқинлар, дўстлар билан бўладиган суҳбатлардан ўзингизни нари ола туринг, жанжал чиқиш эҳтимоли бор. Ундан кўра, моддий аҳволингизни янада яхшилаш ҳақида бош қотиринг. Акс ҳолда янги йил байрами арафасида қарз кўтаришга мажбур бўласиз. Ҳозирдан бу байрам учун заҳира йиғиб боришингиз керак. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичишни унутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз жуда оғир ўтади. Чунки ишларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Лекин уларнинг барчасини ўз вақтида уддалайсиз. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги лойиҳа учун катта пул тикишлари кутилади. Оила қурмаганларнинг баъзиларини бирга ишлайдиган одам дафъатан романтик учрашувга таклиф этиши мумкин.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•