Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 9 июн куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 июн куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам шошилинч, фавқулодда қарорлар қабул қилманг. Мавқеингизни борича сақлаб қолишга, ҳеч кимга жаҳл қилмасликка уринишдан тийилманг. Шу нарса моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам жуда асқотади. Кечқурун уйдагиларингиз билан бирга вақт ўтказинг. Фарзандларингиз бўлса, кўпроқ вақтингизни улар билан суҳбатлашиш учун ажратинг. Бугун саломатликдан шикоят қилмайсиз. Барибир бу масалада ҳам эҳтиёткор бўлиш зарар қилмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун юлдузлар ҳар бир ишни жамоавий тарзда амалга оширишни маслаҳат беришади. Бир ўзингиз уддалай олмайсиз. Уддалаганда ҳам жисмоний зўриқишга учрашингиз, натижада соғлиғингизга путур етиши мумкин. Молиявий масалада эса аксинча ўз куч, имкониятларингизга таянишингиз талаб этилади. Кечқурун яқин манзилда яшайдиган қариндошларнинг биридан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 июн куни янги танишувлардан ўзингизни олиб қочишингизга тўғри келади. Ҳис-туйғуларингизни жиловлаган ҳолда атрофдагилар билан мулоқот қилинг. Йўқса, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда бажарган юмушларингиз раҳбариятга жуда маъқул тушади. Мукофот тақдим этишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ортиқча вазнга эга бўлиб қолмаслик учун парҳезга эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлишни, спорт билан шуғулланмай туришни маслаҳат беришмоқда. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Яхшиси, дам олинг, севимли машғулотингиз билан банд бўлинг. Пул топиш бобида эса баъзилар боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Бундай вазиятга тушмаслик учун бадавлат танишларга мурожаат этишдан бўлак иложингиз йўқ. Шахсий ҳаётда фавқулодда қарорлар чиқарманг, инқирозга юз тутишингиз мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 июн куни сиз бемалол, сира ўйланмасдан янги иш қидираверсангиз бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорларни излаб топиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Сиз учун бугун барча йўллар очиқ. Хато қилган тақдирингизда ҳам тез фурсатда бу хатони тузатишга эриша оласиз. Шахсий ҳаётда ўзгаришлар ясашга уринманг. Оқимга қарши сузманг. Қариндош-уруғлар билан муносабатларингизни бир таҳлил қилиб олсангиз ёмон бўлмасди. Муносабатлар анчадан бери заифлашув палласини бошдан кечирмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун анчадан бери миянгизда айланиб турган янги ғояларни ниҳоят ҳаётга тадбиқ этиш имкони туғилади. Агар иш жойингиздаги раҳбарларга ғоялар маъқул тушса, кунингиз туққани ўша. Мақтовлар, олқишлар, мукофотлар, янги лавозимлар фақат сизники бўлиши тайин. Олисга сафар ва саёҳат бугун муваффақиятли кечади. Моддий жиҳатдан сизга ҳамма ҳавас қилса арзийди. Шунинг учун аёллар бемалол дўкон айланиб ташқи кўринишларига янгилик киритсалар бўлади.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•