Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 17 май куни кўзланган мақсадга етиш, р | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

17 май куни кўзланган мақсадга етиш, режаларни тўлиқ амалга ошириш учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Арзимаган худбинлик ҳам ишнинг белига тепиши турган гап. Ҳар бир ҳаракатда чегарани билишингиз талаб этилади. Бу талаб муҳаббат масаласига ҳам баравар тегишли. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Бу кун бўйи иссиқ ҳавода юриб йўқотилган қувватни тиклашда ёрдам беради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун эмоция, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Айниқса, бу нарса шахсий ҳаётингизда ёрдам беради. Қариндошлар ва яқин инсонлар билан босиқликка амал қилган ҳолда муносабат юритишингиз лозим бўлади. Сиз табиатан ҳазилга мойилсиз, ҳаётни жуда севасиз. Бугун шу хислатларингиздан ўз фойдангиз йўлида фойдаланишни унутманг. Куннинг иккинчи ярмида ёши ўтган қариндошлардан бирига хасталиги боис моддий кўмак беришингиз мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

17 май куни яқин инсонлар учун ўзингиздан кечиб бўлса-да, зарур ёрдамларни беришингиз, манфаатларингизни бир четга суриб қўйишингиз керак бўлади. Бу эса қондошлар орасидаги обрўйингиз ва ўрнингизни албатта мустаҳкамлайди. Бугун ҳуқуқшунослар, адвокатлар ёрдамидан умуман фойдаланманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Аммо мавқени ошириш учун қилинган ҳаракатлар омадли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

17 май куни моддий аҳволингизни яхшилаш учун кўпроқ вақт ажратинг. Ҳар кунги тушум бугун сизнинг талабингизни қондира олмаслиги мумкин. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, албатта ниятга етган бўлардингиз. Яна харажатларни ҳам бугунча кескин қисқартиришингиз зарур бўлади. Оила қурмаганлар учун 17 май жуда хайрли кечади. Бугун сиз танлаган инсонингизнинг ҳақиқий муҳаббатига гувоҳ бўласиз. Баъзилар тўй кунини ҳам белгилашлари кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

17 май куни шахсий ҳаётингизга янада эътиборлироқ бўлинг. Яқин инсонингизга ҳар галгидек сирли қарашлардан тийилинг. Ундан кўра ижодий қобилиятингиз бўлса, ўшани намойиш этиб, олқишини олинг. Саломатликка эътибор қаратинг. Эрталабки гимнастикаларни бошлаш, овқатланишда меъёрни билиш сизга соғлиқни мустаҳкамлашда катта ёрдам беради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Оила қурмаганлар севимли хоббилардан бугунча воз кечишлари керак. Акс ҳолда тақдирдошга айланиши мумкин бўлган инсон билан юз кўришишдан маҳрум бўласиз. Ҳар бир вазият бугун сиз хоҳлаган кўринишда кечади. Раҳбарлар билан мулоқотда маданият талабларига албатта аҳамият беринг. Айниқса, юқори лавозим эгаллаш ниятида юрган бўлсангиз, бу жуда керак бўлади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•