Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 16 май куннинг биринчи ярмисида жуфт | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

16 май куннинг биринчи ярмисида жуфтингиз билан бўлар-бўлмасга жанжаллашишингиз эҳтимоли бор. Оғирроқ бўлинг, иш ажрашишгача бориб етмаслиги лозим. Кун давомида сизга ўнлаб сердаромад ишларни таклиф этишади. Сиз мулоҳаза қилган ҳолда уларнинг энг яхшисини танланг. Дўстлардан бири сизга ажойиб бир маслаҳат беради. Албатта қулоқ осинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ҳам атрофдагилар, ҳам ўзингизга нисбатан адолатли бўлинг. Ҳеч кимнинг фикрини инкор қилманг. Ҳатто, сиз ҳақ бўлсангиз ҳам, сукут сақлаб қўя қолинг. Ёши улуғларга имкон қадар кўпроқ меҳр-оқибат кўрсатинг, мевасини албатта оласиз. Моддий аҳволингиз 16 май куни шу қадар паст даражада бўладики, энг муҳим харидларни ҳам четга суришга тўғри келади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

16 май куни эскисини уддаламай туриб янги ишга қўл урманг. Шахсий ҳаётингизда муаммо туғилса ҳам бир неча соатда ҳал этишга уринманг. Кечки пайт мактабдош дўстлардан бири қандайдир ёқимсиз хабар етказиб руҳингизни тушириб юбориши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Таниш-билишлар зиёфатга чорласа, борманг, серқатнов йўлларда жароҳат олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар сизга бугун фаол ва унумли кун ваъда қилишган. Нафақат қизиқарли ва сердаромад иш, балки ажойиб шериклар топасиз. Пул масаласида таваккал қилманг. Шу жумладан, азартли ўйинларга ҳам берилманг, йўқотишга юз тутасиз. Оиласи йўқларни бугун кечқурун романтик учрашув кутади. Ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатлар еманг. Бугун спиртли ичимлик истеъмол қилишни тўхтатиш жуда хайрли кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

16 май куни айрим дўстларимиз жуфти билан ажрашиш масаласини ҳал этишга киришиши мумкин. Бу хусусда барибир жуда чуқур мулоҳаза қилиш, шошилмаслик зарур. Агар туйғулар ҳақиқий бўлса, жуфтингиз сизни ташлаб кетган тақдирда ҳам барибир қайтади. Бугун оммавий тадбирларда иштирок этманг. Спорт билан шуғулланиш, сурункали хасталикларни даволаш, тиш дўхтирига бориш муваффақиятли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар маълум муддат бошқа шаҳарда ёки табиат қўйнида дам олишни маслаҳат беришмоқда. Шунда кейинги вақтларда панд беравериб хуноб қилаётган соғлиғингиз ҳам асл ҳолига қайтарди. Муҳаббатда эса бир кўришда севиб қолиш деган гаплар сиз учун эмаслигини унутманг. Тижоратчилар 16 май куни икки ҳисса даромад олишлари мумкин. Фақат бунинг учун рақобатчилар билан ади-бади айтишмасдан, ишга шўнғишингиз талаб этилади.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•