Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун сизга юқори лавозимли шахслар, | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сизга юқори лавозимли шахслар, бадавлат танишлар ҳар жиҳатдан ёрдам қўлини чўзишга шай туришибди. Демак, моддий аҳволингиз ачинарли тусда бўлмайди. Тижорат билан шуғулланадиганлар пулни пулга уриштириш бўйича манаман деганни ҳам ортда қолдириш имконига эга бўлишади. Ижод кишилари янги мухлисларга эга бўлиш ҳаракатига тушишлари лозим. Овқатланиш режимини бузманг. Бу яхшиликка олиб бормайди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

14 май куни нотўғри қарорлар чиқаришдан сақланинг. Aкс ҳолда бу хатони жуда узоқ вақт тузатишингизга тўғри келади. Янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда дўстларингиз ёрдам беришади. Лекин мақтасалар талтайиб ҳам кетманг. Кўз тегиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Фақат бу сафарга шахсий автомобилингизда борманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Газли, муздек ичимликлар истеъмолидан тийилинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз тўлиқ хатоликларсиз кечмаслиги мумкин. Aммо жиддий муаммолар ҳам кўзга ташланмаслиги тайин. Барча ишларингиз ўзингиз истагандек якун топади. Оила қурмаганлар эсда сақласинлар. Бугун дўстлик кутилмаганда муҳаббатга айланиши мумкин. Сиз ўз маҳаллангизда яшайдиган бир инсонни севиб қолишингиз ҳақиқатга яқин. Демак, буёғига уддабурон бўлишингиз керак. Йўқса, эзгу ниятларингиз саробга айланади. Кун давомида бировларнинг кўнглини зинҳор оғритманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 май куни яқинларингиз маслаҳатлари бажарадиган ишингизда асқотиши мумкин. Улар сизга ёмонлик тиламасликлари ўзингизга ҳам аён. Шундай эмасми? Мустақил тарзда иш юритманг. Бу ҳаракатларингиз катта кўнгилсизликларга сабабчи бўлади. Молиявий аҳволингиз ҳам ҳар кунгидек силлиқ кечмайди. Бардошга суянинг. Қарангки, муҳаббатда ҳам нотўғри қадам ташлаб қўйишингиз хавфи сезиляпти. Олдини олишга ҳаракат қилинг. Ёлғиз қолиб кетишдан сақланинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Қувноқ лаҳзалар, бахтга эришиш учун жон куйдириб ўтиришингиз шарт эмас. Кунингиз шундоқ ҳам ёрқин кечади. Aгар эрталаб сал мушкулотларнинг чекиниши қийин кечса, тушга яқин қалбингизда баҳор балқийди. Грипп, шамоллашга йўлиқмаслик учун саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Буёғидан келадиган бўлсак, аллақачон спортзалга қатнай бошлашингиз зарур. Яхшилаб ўйлаб кўринг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 майда ишхонангизда яна бир карра бошлиқларга ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Тўғри, илгари ҳам буни кўп бор намойиш этгансиз. Бироқ бугунгиси бошқачароқ кечади. Оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан самимий муносабат юритишлари тавсия қилинади. Шу йўл билангина келажак бахтингизни сақлаб қола оласиз. Ҳасадгўйлар, ғийбатчилар, кўнгли қора ва иккиюзламачилар сизнинг душманингиз эканини яна бир карра эсга олинг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•