Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Ишхонангизда миянгизга келган бир-бирид | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишхонангизда миянгизга келган бир-биридан ажойиб ғоялар билан нафақат ҳамкасблар, балки раҳбариятни ҳам қойил қолдира оласиз. Aгар қўлингиздан келса, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизни ҳам уларга намойиш этиб қолинг, афсусланмайсиз. Лекин иш жойингизда темир интизом сақланг, молиявий муаммоларни назардан қочирманг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувдан баҳра олишлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Башарти янги ишга жойлашган бўлсангиз, биринчи қиладиган ишингиз ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни ҳамкасбларга намойиш этишингиз зарур бўлади. Кун давомида айримлар ё лотерея ўйнаб катта пул ютишлари ёки ижтимоий ёрдам пули олишлари мумкин. Хасталанмай десангиз, халқона усулдаги профилактика машғулотларига алоҳида эътибор қаратинг. Спортзалда машғулотлар ўтказишни бошқа кунга қолдиринг. Бугун бу машғулотлар сизга фақат зиён етказади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

10 майда тадбиркорлар илгаригидан-да қаттиқроқ ишлашга, кўпроқ ва янада кўпроқ даромад олишга киришиб кетишади. Aммо харажат масаласига бошқачароқ кўз билан боқинг. Йирик ва нокерак харидларга йўл қўйманг. Aгар шахсий машинангизда олис сафарга отланган бўлсангиз, хавфсизлигингизни олдиндан мустаҳкамлаб олинг. Мабодо ташқарида ҳаво ёмонлигини кўрсангиз, сафарни бошқа пайтга қолдириб турсангиз ҳам дуруст бўларди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Бугун мартабангиз яна бир поғона юқорига кўтарилиши, коммунал хизматдан йиғилиб қолган қарзлар узилиши кутилади. Тадбиркорлар яна бир фойдали шартномани имзолашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида тақдирнинг жиддий синовларидан ташқари ёқимли лаҳзаларига ҳам эгалик қилишингиз тайин бўлиб турибди. Яқинларингиздан кимдир сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши ҳам ҳақиқат эканини унутманг. Ишхонада ўз касбингизнинг ҳақиқий устаси эканлигингизни барчага кўрсатиб қўйиш учун қулай имкон туғилади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

10 май куни иш жойингиздаги раҳбарлар сизни катта бир ишга бош этиб тайинлаши мумкин. Демак, дам олишдан умидни узаверсангиз ҳам бўлади. Лекин тушга яқин барибир уйдагиларга қўнғироқ қилишингиз зарур бўлади. Кўчада кўпчилик учун ҳурматли бир одамни учратиб қолишингиз мумкин. Бироқ у сизга ҳурмат бажо айласагина шундай жавоб қайтаринг. Чунки сизнинг ҳам ундайлардан заррача кам ерингиз йўқ. Кечқурун ўзингизни яхши ҳис этмаслигингиз хавфи бор. Эртароқ ухлашга ётинг, ўтиб кетади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечиши тайин. Aкс ҳолда киссанинг мазаси қочадиган бўлиб турибди. Яхшиси, ҳар бир амалга ошириладиган ишни қатъий режа асосида уддаланг. Шунда муаммо камроқ бўлади. Ёш боласи борларни бугун куннинг иккинчи ярмида ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Молиявий жиҳатдан ёрдамга муҳтож бўлсангиз, қариндошларга мурожаат этинг. Улар сизга албатта ёрдам беришади. Сурункали хасталикка чалинганлар кун мобайнида саломатлигини назоратдан қочирмасликлари керак.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•