Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 29 апрел куни олис сафарга отланишни | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

29 апрел куни олис сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, бу ишни бошқа кунга қолдиринг. Тадбиркорлар ҳам янги ҳамкорлар орттиришга шошилмасалар фойдадан холи бўлмайди. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингиз қаршисида тўғри сўзланг, шунда сизлар келгусида ширин ҳаёт қуриб кетишингиз тайин бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишга одатланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги меҳнаткашлигингиз, топқир ва тезкорлигингиз нафақат раҳбарлар, балки ҳамкасбларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Ишда ғийбатларга умуман эътибор берманг. Кимки сизни беҳуда ғийбат қилса, бир кун келадики, ўзини ҳам бошқалар шундай ғийбатлар билан сийлашади. Аёллар, қизлар бугун кечки пайтга бориб гўзаллик салонига чиқиб келсалар ҳам хато бўлмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Сиз 29 апрел куни қилаётган ишингизга яраша ҳақ ололмаётганингиздан қалбан нолий бошлайсиз. Кайфият ҳам, ишга муносабат ҳам шунга яраша бўлади. Ҳа, дарҳол таниш-билишларга қўнғироқ қилиб қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Куннинг иккинчи ярмида ўзгалар билан мулоқотларда, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликка қатъий амал қилинг. Жароҳат олишингиз ёки ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Агар иш жойингизда лавозимингиз ошиши ёки кўпроқ маош тўланадиган ишга эга чиқишни хоҳласангиз, раҳбарлар билан сен-сенга борманг, баҳслашманг. Тушдан кейин эса дам олиш, меҳнат таътилига чиқиш ҳақида бош қотиринг. Яхши дам олган одам кейинчалик ишга ўзгача меҳр билан ёндоша бошлайди. Соғлиғингиз қалқиб турган бўлса, табибга чопгандан кўра врачлар кўригига боринг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар сизнинг келгусидаги мавқенгиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

29 апрел куни ранжишингиз, жаҳл отига минишингиз эҳтимолдан холи эмас. Бунга сабаб кўп. Лекин асосий сабаб сифатида даромаддан дарак йўқлиги, кисса инқирозга учрай бошлагани бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Муаммони зудлик билан бартараф этиш ҳаракатига тушсангиз, ҳаммаси жойига тушади. Саломатлигингиз кун давомида панд бера бошлаши кутилади. Шуларни назарда тутиб врачлар кўригидан ўтинг, витаминга бой мевалардан истеъмол қилинг. Кейин эса яхшилаб дам олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Оила қурмаганларга бир янгилик. Бугун узоқ вақтдан бери ўзингиз учрашишни орзу қилган инсон билан тасодифан юз кўришасиз. Кейинчалик шу инсон билан бирга бахтли ва жуда узоқ умр кечиришингизни юлдузлар башорат қилишмоқда. Профессионал ишингизга келсак, фақат тажрибангиз ва қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун спортзал ёки уйда спортнинг енгил машқлардан иборат турлари билан шуғулланинг, бу эртанги кун учун куч йиғишда ёрдам беради.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•