Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 27 апрел куни оила қурмаганлар муҳаб | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

27 апрел куни оила қурмаганлар муҳаббатга ташналик сезиб йўлга отланишлари мумкин. Изланг, албатта топасиз. Лекин чув тушиб қолишдан ҳам ўзингизни эҳтиёт қилинг. Иш жойингиздаги мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Ҳамкасблар сиздан кўмак сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Раҳбариятдагилар сизга ўта масъулиятли вазифани юклаши кутилади. Бу ишни дўндирсангиз, мукофоти нақд деяверинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун гарчи мушкул вазиятларда қолсангиз ҳам ортга чекинмасдан, ҳазил-мутойибага кенг йўл очиб беринг. У асабларингизни таранг тортишдан сақлайди, ишларингизга унум ҳадя этади. Ҳар бир лаҳзада чуқур-чуқур нафас олинг ва дунёга реал назар билан боқинг. Муҳаббат масаласида танаффуслар кутилади. Оилалилар жуфтига нисбатан муносабатларни кучайтирсалар фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун бир неча километр пиёда ёки велосипедда йўл босинг, фойдасини албатта сезасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 апрел куни севимли инсонингизга атаб совға олиш учун анча овора бўлишингиз кутилади. Ҳатто иш жойингиздаги юмушлар ҳам маълум муддат маҳтал бўлиши турган гап. Тадбиркорлар учун бугун хорижлик ҳамкорлар билан келишувларга эришиш муваффақиятли кечади. Бундан ташқари, олис сафар сизга бир олам хуш лаҳзалар бахш этади. Кечқурун оила даврасида қолинг. Ширин суҳбатлар қуринг. Ухлашга ётишдан олдин эса китоб мутолаа қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун аразларга, хафагарчиликларга йўл бермаслигингиз керак. Унинг ўрнига иложи борича жўшқин давралар билан бирга бўлинг. Ишлашда ҳам жамоавий тарзда ҳаракатлар содир этинг. Жисмоний ҳамда руҳий зўриқишлар саломатлигингизга зарар етказади. Кун давомида молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этиш ҳақида ўйланг. Кечқурун дўстлар даврасида дам олишингиз тавсия этилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

27 апрел куни саломатлигингиз панд бериши туфайли кўп ишарингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Шамоллаш сизни безовта қилиши кутилмоқда. Албатта врач кўригидан ўтинг. Олис сафарни ҳам айнан саломатлигингиз яхши эмаслиги сабабли бошқа кунга қолдиришга мажбурсиз. Моддий аҳволингизга путур етмайди. Шунисига ҳам шукр. Агар қўни-қўшнилар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келишини хоҳламасангиз, баъзилари ҳақида ғийбатчилар айтадиган гапларга эътибор берманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун хавотирлар ва асаббузарликлар қуршовида бўлишингизни башорат қилишган. Бу табиатингиздаги ишонувчанлик ва соддадиллик туфайли содир бўлади. Катта ишларга қўл уришдан олдин майда юмушларни адо этинг. Агар муддати ўтган маҳсулотларни истеъмол қилиб қўймасангиз, саломатлигингиз аъло даражада бўлади. Кечқурун сизни кимдир меҳмонга таклиф этиши кутилади.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•