Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун хафтанинг илк куни олдингизга бу | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун хафтанинг илк куни олдингизга буюк мақсадларни қўйинг ва шу мақсадлар сари олға боринг. Лекин эски лойиҳаларни ҳам ташлаб қўйманг. Башарти шахсий муаммоларингиз йиғилиб қолган бўлса, уларни бартараф этиш йўлида жон олиб жон беринг. Молиявий муаммоларга қўл урган пайтингиз фақат иш сифати ва даромад ҳақида ўйланг. Куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан қўшни қишлоқ ёки шаҳарга бориб келишингиз зарур бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

17 апрел куни молиявий масалада кимлардир сизга фириб бериш илинжида ҳаракатлар содир этиши мумкин. Ҳушёрликни қўлдан берманг. Бу йўлда бироз таваккал қилиб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Илм йўлида изланишлар олиб бораётган шахсларни бугун кечки пайт муваффақиятлар кутиб туради. Оиласизларга маслаҳат шуки, муҳаббатда ечимини топмаган жумбоқлар бўлса, шундайлигича қолдиринг. Бугун улар сизга муваффақият келтирмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Оила қурмаганларнинг айримлари куннинг биринчи ярмида янги романтик танишувни бошдан кечиради. Аслида бу одам билан шунчаки дўст бўлиб қолиш мумкин деб ўйлайсиз. Лекин иш романтикага етиб боришига гувоҳ бўлгач, ҳаммасини тушуниб етасиз. Иш бўйича янги ихтиролар учун ҳали вақт етмади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда хотиржамликни биринчи ўринга қўйинг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун кунни моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлашдан бошлайсиз. Даромаддан ташқари, баъзиларнинг лавозими ошиши, айримлар хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетиши ҳам эҳтимолга яқин. Ҳар бир масалага хотиржамлик билан муносабат билдиринг. Ахборот тарқатиш билан шуғулланувчи дўстларимиз фаолликни оширишлари керак бўлади. Рўзғор ташвишларини ҳам эътибордан четда қолдирманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсон билан танишишингиз кутилмоқда. Фақат сукут сақлаш билан чекланманг. Муаммоларни ўзингиз кўндаланг қўйинг. Шунда ўша инсон сизга ёрдам қўлини чўзади. Шахсий ҳаётда ҳам сезиларли ҳаракатлар содир этмасангиз мақсадга етишингиз мушкул кечади. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар мустаҳкам бўлиши учун ён беришни билинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

17 апрелда йўқотишлар кам, даромад кўп бўлиши учун интилинг, имкон топинг, изланинг, ҳаракат қилинг. Иш қизиқарли бўлса-ю, даромадининг мазаси бўлмаса, бу ишдан не наф. Эзгу мақсадлар сифатида келажагингизни ҳам порлоқ эта олувчи мақсадларни тан олинг. Кун давомида ўзингизга ҳам алоҳида вақт ажратинг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг, ифторликда кўп овқат еб қўйманг. Қон босимингиз безовта қилса, дарҳол чорасини кўринг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•