Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун йўлингизда омадсизлик ва моли | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун йўлингизда омадсизлик ва молиявий йўқотишлардан иборат тўсиқлар кўндаланг бўлиши мумкин. Сиз бу икки тўсиқ ва муваффақияцизликлар орасида қолиб кетишдан сақланинг. Ундан кўра, молиявий йўқотишлардан иборат тўсиқларни биринчи бўлиб йўқ қилишга урининг. Албатта уддасидан чиқасиз. Куннинг иккинчи ярмида иш жойингиздаги раҳбарлар билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Эмоциянгизга ҳаддан ташқари эрк берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

16 апрелда ишхонангизда сиз кутган ажойиб бир муҳит зоҳир бўлиши кутилмоқда. Ҳамкасблар сизга ўхшашни хоҳлашлари ҳақида очиқ айта бошлашади, сиздан маслаҳат сўрашади. Фақат иш деб дам олишни унутиб қўйманг. Ўзингиз яшайдиган шаҳар ёки қишлоқни айланинг, кўнгил ёзинг. Рўзғордаги кемтикларни тўлдиришда қариндошларингиз ташаббус кўрсатишади. Олис сафарга отланиш фикридан воз кечинг. Бу сафарни келаси ойга қолдиринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун тажрибаси кам одамларнинг маслаҳатига қулоқ тутишдан сақланинг. Ўз тафаккурингизга суянган ҳолда иш тутинг. Қачонлардир хайр-маъзур қилган одамларни учратиб қолишингиз мумкин. Шахсий бизнесига эга инсонларга бугун яқин ҳамкорлар панд бериб қўйиши мумкин. Жуда эҳтиёт бўлинг. Ифторликда овқатланиш режимини кўздан ўтказган ҳолда меъёрдан воз кечмаган ҳолда таомлар истеъмол қилинг. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 апрел куни ишда ҳам, дўстлар давраси ва оилада ҳам тингловчи ролини ижро қилинг. Бошқалар тўғрисида қайғуришни бас қилиб ўзингиз ҳақингизда ҳам ўйлаш пайти етди. Кун давомида китоб мутолаа қилишни ҳам унутмаслигингиз тавсия этилади. Оилалиларга болалар тарбияси билан, севимли хоби ва спорт билан шуғулланиш ҳам халал бермайди. Медитация ва ёгага эътибор қаратиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун шундай учрашувларни бошдан ўтказасизки, дарҳол янги иш билан шуғулланишни истаб қоласиз. Қўшимча билимлар олиш, тажрибани ошириш йўлида ҳаракатлар содир этиш мартабангиз ошиши учун хизмат қилади. Атрофдагилар сиздан камроқ гап ва кўпроқ ижобий натижали иш кутмоқда. Муҳаббатда оиласизлар кутилмаган ёрқин ҳодисаларга гувоҳ бўлишади. Саҳарлик ва ифторлик вақтлари Тўғри овқатланинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

16 апрелда аввало яхшилаб дам олиш ва куч йиғиш масаласига эътибор қаратинг. Кун аъло даражада ўтади. Лекин эътиборли бўлиш, муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда сергак туриш зиён қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказасиз. Оилада эса ўзингизни шундай яхши тутингки, суюкли инсонингиз билан муносабатлар янада мустаҳкам тортсин.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•