Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун ҳаётингиз учун энг муҳим кун бўла | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳаётингиз учун энг муҳим кун бўлади. Кунингиз унутилмас
ўтади, ишингиз билан боғлиқ кутилмаган ҳодисаларга бой кечади. Кимлардир фавқулодда ишдан бўш вақтлари бўлади. Бугун уй-жой, машина сотиб олиш омадли кечади. Фақат савдолашишда меъёрни билинг. Қулай имкониятни қўлдан бой бериб қўйманг. Саломатлигингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 апрел куни кераксиз, даромади кам ишлардан юз бурасиз. Худди шу ҳаракатингиз кун давомида сизга кўнгилдагидек ижобий натижаларни ҳадя этиши мумкин. Қалбингиз ёрқин танаффусларга юз тутмоқчи. Унга қулоқ тутинг. Майли, қисқа муддатга жамиятдан ажралсангиз ҳам чиданг. Охири яхши бўлади. Асосийси, ортга назар ташламай, фақат олдинга интилсангиз бас. Кечқурун ўзингиз ҳақингиздаги ғийбатлардан огоҳ этишади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Атрофингиздагилар қаршисида алоҳида кўзга ташланишни истасангиз, ҳаётга реал назар билан боқинг ва руҳий балансни бир хилда ушлаб тура билинг. Бундан ташқари, одамлар қаршисида ўзингизни қандай тутишни ҳам ўйлаб кўринг. Оиласизлар учун муҳаббатда қувончли лаҳзалар юзага келади. Бўлғуси жуфтингиз сизга худди илк танишган кунларингиздаги каби ўта мулойим, меҳр билан муносабат юрита бошлайди. Бардам бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

13 апрелда профессионаллигингизни яна бир карра намойиш этиш учун қулай имконият туғилади. Иш жойингизда ташаббускор ходимга айланишингиз керак. Янги лойиҳаларни шу қадар усталик билан, қисқа фурсатда ҳақиқатга айлантирингки, ҳамкасблар, раҳбарлар ҳайратдан тош қотиб қолсин. Организмингизга алоҳида эътибор қаратинг. Эски дардлар қўзғалиш хавфи бор. Муҳаббатда оиласизларни бахтли онлар кутиб турибди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун иш билан нафақат қўлларингиз, балки миянгиз ҳам тўлиқ банд бўлиши талаб этилади. Агар олдингизга аниқ мақсадларни қўйиб, очиқ кўнгил билан ҳаракатлар бошласангиз, албатта мақсадга етасиз. Саҳарлик ва ифторлик вақтлари шўр ва ёғли таомлар истеъмолига муккангиздан кетманг. Ошқозонингизга шафқат қилинг. спорт билан шуғулланиш ҳақида ўйланг. Саломат бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 апрел куни ҳатто энг мушкул вазиятларда ҳам хотиржамликни ўзингизда сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни яқинларингиз билган тарафдан кенг оммага намойиш этинг. Эзгу мақсадга етиш учун эмоциянгизни бошқара билишингиз керак. Аёллар, қизлар учун косметик амаллар бугун жуда фойда беради. Фақат профессионал мутахассис топишингиз керак бўлади. Саҳарлик ва ифторлик вақтлари режим асосида овқатланиш зарурлигини яна бир карра ёдга олинг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•