Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) Бугун эрталабдаёқ йирик лойиҳаларга | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун эрталабдаёқ йирик лойиҳаларга қўл уришни истаб қоласиз. Бу фикрингиз маъқул. Аммо ниҳоятда эҳтиёт бўлишингиз керак. Йирик лойиҳаларнинг вазни ҳам ўзига яраша бўлади. Сал эътиборсизлик қилсангиз, сизни эзғилаб ташлашлари ҳеч гап эмас. Оилада ҳам стандартларга тўғри келмайдиган қарорлар чиқаришингизга тўғри келади. Бу мерос, бойлик талоши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Асабларни жуда эҳтиётланг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

14 январда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда профессионаллик даражангиз оша бориши кузатилади. Бошқа шаҳарда билимингизни ошириш ҳақида ўйлай бошлашингиз мумкин. Жамоангиз қаршисида узоқ вақт сўзлашингизга тўғри келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фурсатдан фойдаланиб нафақат нотиқлик санъатингиз, балки ислоҳотчилигингизни ҳам намойиш этинг. Бугун асло сафарга чиқа кўрманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Биров билан маслаҳатлашмай, ўз хоҳишларингизга бўйсунган ҳолда эркинликка чиқишни истасангиз, кўнгилсиз вазиятларга дуч келишингиз мумкин. Атрофингизни ўраб тургувчи одамлар сизга душман ҳам, дўст ҳам эмас. Молиявий муаммоларни худди бўрон каби бирдан ёпирилган ҳолда бартараф этинг. Бу ишни асло чўза кўрманг. Бир тийинсиз қоиб кетишингиз мумкин. Кечқурун айримлар кўнгилдагидек даромадга эга бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

14 январ куни экспериментлар сизнинг бир қисмингизга айланиши мумкин. Ишхонангизда сукунат ҳукм суради. Ишларингизни мустақил, бировларнинг иштирокисиз бажарасиз. Агар олдини олмаган бўлсангиз, саломатлигингиз панд бериши мумкин. Шамоллашга учрашдан сақланинг. Бу масалада сизга халқона усулларга мурожаат этиш катта ёрдам бера олади. Турли гиёҳлар хавфли вирусни ўлдиришда қўл келади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун миянгизни фақат ёрқин хаёллар, ғоялар чулғаб олиши кутилади. Оила қурмаган йигитлар бугун оила қуриш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак. Бахтингизга суйганингиз ёнингизда. У сиздан жиддий таклифни кутмоқда. Хаёлпарастликка эрк берманг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Моддий аҳволингизни яхшилашда совуққонроқ бўлишингиз лозим. Акс ҳолда муаммолар сизга осонликча ён бермайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

14 январда зиммангиздаги вазифаларни ҳалоллик билан бажаришда давом этинг. Обрўли одамлар билан эҳтиёткорона мулоқот қилинг. Шунда кўзлаган даромадингиз тез орада киссангизга келиб тушади. Атрофдагиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишдан сақланинг. Бу катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Муҳаббатда муносабатларни пухта режалаштирган ҳолда иш тутинг. Лекин романтикани ҳам унутиб қўйманг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•