Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун қўй буржи вакиллари ҳар қандай ж | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўй буржи вакиллари ҳар қандай жасоратни кўрсатишга тайёр бўлади. Лекин бу жасоратларингизни ҳеч ким пайқамайди. Пайқаганлари ҳам танқид қилишдан нарига ўта олмайди. Молиявий масалада бировларга вассал бўлишдан сақланинг. Агар интуицияга қулоқ тутмасангиз, умуман бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда тартибга алоҳида амал қилинг. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

11 январ куни атрофдагилар билан муносабатларда ёрқин лаҳзаларгина сизга ҳамроҳлик қилади. Ташқарида қиш бўлишига қарамай, руҳан енгил бўласиз. Қалбингиз қайнайди. Зиммангизга юкланган барча вазифаларни соф кўнгил билан адо этинг. Ҳеч бирини эртанги кунга қолдирманг. Муҳаббатингиз ҳақиқий бўлса, барча ҳаракатларингиз ҳақиқатга айланади. Мушкулотлар, тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлмайди. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Ҳаётда нимага эришмоқчи бўлсангиз, фақат ҳаракат талаб этилади. Ният қилиш бошқа, уни ҳақиқатга айлантириш буткул бошқа масала. Кимларгадир ишониб қолманг. Ўз тақдирингизни аввало худодан сўранг. Қолганини эса ўз ҳаракатларингиз ёрдамида амалга оширинг. Кун давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ иш масаласида фойдали таклифлар келиб тушади. Уларни эътиборсиз қолдирмасангиз, омадингиз келгани ўша. Яқин манзилга уюштириладиган сафар албатта муваффақиятли якун топади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

11 январда севган инсонингиз осмондаги юлдузни олиб беришингизни сўраса, сиз тайёр турасиз. Сиздаги куч ва имкониятлар шу қадар кўпки, чек-чегараси йўқдек. Ишхонангиздаги ишларни аъло даражада бажариб қўйишингиз натижасида ҳам моддий манфаат кўрасиз, ҳам жамоадаги обрўйингиз ошади. Бировларнинг ишига аралаша кўрманг. Бировларни ғийбат қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Кунингиз унумли кечади. Нимаики ишга қўл урманг, имкониятлар эшиги ланг очиқ бўлади. Қатъият ва сиздаги азарт кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижаларни ҳадя этиши мумкин. Оилавий ҳаётингизда сезиларли ўзгаришлар ясанг. Яқинларингизнинг юзини ерга қаратадиган ишга қўл урманг. Бугун спортнинг ҳар қандай тури сизга минус келтиради. Шунинг учун бу машғулотларни бошқа кунга қолдиришингиз тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

11 январ куни паризод буржи вакилларининг қалбида баҳор нафаси уфуриб туради. Сиз энг тажрибали ва ўз ишининг усталари билан бир сафда меҳнат қилиш бахтига эришасиз. Бу ҳам тақдирнинг бир совғаси-да, тўғри эмасми? Бир неча соатда раҳбарларингиз топширган ишларни қойиллатиб, бемалол дам олиш имконига ҳам эга чиқасиз. Оила аъзоларингиз билан баҳслашманг. Уларнинг фикрини ҳам инобатга олинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•