Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун ростакам саховатпешага айлани | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ростакам саховатпешага айланишингиз тавсия этилади. Қўшнилар, танишлар, қариндошлардан ёрдамингизни аяманг. Шундан келиб чиқиб худо сизни ҳам муваффақиятлар билан сийлаши мумкин. Тафаккур ва истеъдодни ҳам бугун тежаб ишлатинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳаётий тажриба керак бўлади. Тадбиркорлар кечқурун бир олам фойдали таклифларни қабул қилиб олади. Имкониятни қўлдан бой берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

20 майда тадбиркорлар рақобатчилар билан то кечга қадар овораи сарсон бўлишлари кутилади. Аммо сиздаги табиатингизга хос нотиқлик санъати ҳатто рақобатчиларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Муҳаббатда эмоцияга эрк берманг. Шунда танлаганингиз ёки бирга яшаётган инсонингиз туйғуларингизга ростакамига ишона бошлайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш жараёнида ҳар бир ҳаракатингиздан мантиқ қидиринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Иш жойингизда раҳбарлар билан биргаликда муҳим масалаларда музокаралар олиб боришингиз кутилмоқда. Шу нарса келажакда мартабангиз ошиш ё ошмаслигини белгилаб беради. Ташкилотчилик хусусиятларингизга кенг йўл очиб беринг. Шундай очингки, раҳбарлар ҳайратдан тош қоцин. Моддий аҳволингизни яхшилашда тўсиқларга дуч келмайсиз. Муҳаббатда эса оила қурмаганлар ўзини романтик қилиб кўрсатишдан қўрқмасликлари керак.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

20 май куни миянгизга ишингиз билан боғлиқ кўплаб янги, бир-биридан ажойиб ғоялар қуйилиб келиши мумкин. Аммо уларнинг бир нечтасигина ҳақиқатга айланади. Кимлардир куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланади. Сафар сизга бир-биридан ёқимли таассуротларни ҳадя қилади. Кечки пайт табиат қўйнида дам олсангиз ҳам зиён қилмасди. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Мажозий маънода айтганда, бугун икки қуённи бир ўқ билан уришга бўлган хоҳишингиз қаноатлантирилади. Мақсадга етасиз. Фақат йўл-йўлакай туртиниб йиқилмасликнинг тадбирини кўриб қўйинг. Шахсий ҳаётингизда сизга ёқмайдиган вазиятлар юзага келиш эҳтимоли бор. Кимдир яқин кишиси билан жанжаллашиб қолиши, кимлардир рўзғор муаммоларидан беза бошлаши мумкин. Сафарга чиқиш зарурати туғилса, воз кечманг. Сафар сиз учун жуда фойдали кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

20 майда балиқ буржида таваллуд топганлар ё ишда, ё молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида жиддий хатоликка йўл қўйишлари мумкин. Агар овқатланишда режимга амал қилмай қўйган бўлсангиз, билинг, бугун куннинг иккинчи ярмида бу нарса саломатлигингизга салбий таъсир ўтказа бошлаши мумкин. Шахсий ҳаётда қандайдир янгилик яратиш ниятида юрган бўлсангиз, мақсадга албатта етасиз.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•