Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Хатоликлар, адашишлар қулига айлани | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Хатоликлар, адашишлар қулига айланиб қолмаслик учун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босишингиз тавсия этилади. Шошма-шошарликка йўл қўйманг. Энг муҳим ишларни бажаришда ташаббускор бўлинг. Моддий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Лекин шахсий бизнесига эга дўстларимиз дуч келган нарсага пул тикаверишдан сақланишлари керак. Оилангиз, рўзғорингиз ҳақида тинимсиз қайғурганларингиз мукофотини бугун албатта оласиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 май куни ҳар бир вазият билан ҳисоблашинг. Камчилик-нуқсонларингиз ошкор бўлишига йўл қўйманг. Фақат ишончли йўллардан юринг. Ҳеч қачон ортга чекинманг. Муҳаббатда муваффақиятлар кутиб туради. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизни керагидан ҳам ортиқроқ қадрлашига шахсан гувоҳ бўласиз. Саломатликка келсак, кўз ва ошқозон тизимини ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Улар жисмонан зўриқишига йўл қўйманг. Ўзингизга яхши бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Энг асосий ишларни алоҳида назорат остига олинг. Иккинчи даражали ишларни четга сура турганингиз маъқул. Оиладаги муҳит эмоциянгизнинг қай аҳволда экани билан боғлиқ бўлади. Янги лойиҳаларни амалга оширишда пича ҳазил ва беғамликни танланг. Шунда асабийликлардан холи бўласиз. Ишларингиз ҳам ўнгидан келади. Керак-нокерак буюмлар харид қилишдан тийилинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 майда ҳар тарафлама муаммолар қуршовида қолиб кетишингиз хавфи бор. Кўр-кўрона олдинга талпиниш натижасида яқинларингиз, саломатлигингиз, хуш кайфиятни ҳам унутасиз. Молиявий муаммоларни ақлни ишлатган ҳолда уддалаш ҳам негадир ёдингиздан кўтарилиб, оқибатда йўқотишларга юз тута бошлайсиз. Ҳозир ҳам кеч эмас. Шу хатоликлар қулига айланиб қолмасликнинг тадоригини кўрсангиз бўлади. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар, психолог маслаҳатлари хайрли ўтади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун пулни асло биринчи ўринга қўя кўрманг. Акс ҳолда улар сизни ташлаб борса келмас томонларга қочиб қолиши турган гап. Қалбингиз фақат бир инсонни истамоқда. Жуфтингиз ёки бўлажак жуфтингиз. Бошқаларни кирита кўрманг. Ўзингизни бахтли ҳис этиш истагида бўлсангиз, миянгизга ўрловчи барча ёмон ўйларни ҳайдаб солинг. Қариндошлар билан мулоқотда сиздан озгина сабрли бўлиш талаб қилинади. Ўзингизни асранг!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 май балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун унумли ва қувончли кечиши кутилмоқда. Кўплаб янги ва фойдали ҳаракатларни содир этишингиз учун имкониятлар туғилади. Ишингиз енгил бўлса ҳам вақтида нафас ростлашни, дам олишни унутманг. Шахсий ҳаётда бир қадамгина нотўғри ташланган қадам сиз учун қимматга тушиши мумкин. Кечқурун сафарга чиқиш, спорт билан шуғулланиш ва севган инсонингизга кўнгил изҳорларини тўкиб солиш муваффақиятли кечади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•