Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 12 май куни мақсадга етишингиз учун бар | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 май куни мақсадга етишингиз учун барча шарт-шароит ва имкониятлар муҳайё бўлади. Йўл-йўлакай бюрократларга, лаганбардор ва порахўрларга ҳам рўбарў бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Аммо сиз уларни жойига ўтқазиб қўя оласиз. Бунинг учун кучингиз ҳам, обрўйингиз ҳам етарли. Яқин келажакда ҳамкорликда ишлаши керак бўлган бир одам ҳатто ёмон фикрларингизни ҳам яхши тарафга ўзгартириб юбориши кутилади. Ҳаётнинг қай жабҳасида танаффуслар ҳукм сурмасин, барчаси яхшиликка.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Эрталабдан оилавий ташвишларни бартараф этиш илинжида зир югуришингиз кутилади. Муаммолар етарлича бор. Уларни кечга қадар бартараф этиб улгуришингиз талаб этилади. Кайфиятингиздаги ўзгарувчанлик кун мобайнида суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг ва китоб мутолаа қилинг. Ажаб эмаски, ёқимсиз лаҳзалар шу баҳонада даф бўлса.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 майда беҳуда нарсаларга ҳам асаб бузишни хоҳламайсиз. Кунни хотиржамликда кечиришни ихтиёр этасиз. Об-ҳаво истакларингизга мос бўладиган кўринади. Кўлгами, бассейнгами бориб чўмилсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Кимки таваккал қилишдан чўчимаса, уни куннинг иккинчи ярмида катта даромад келтирадиган бир иш кутиб туради. Агар эскича иш усулларингиздан унумли фойдалана олсангиз, ростдан ҳам ўша даромадга эга чиқасиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз ажойиб тарзда ўтиши кутилмоқда. Аммо бунинг учун ўзингиз тик оёқда мустаҳкам тура олишингиз керак. Илгари таваккал қилиб пул тиккан ишларингиз оз-оздан бўлса-да, даромад келтира бошлайди. Мумтоз мусиқа тинглаш ёки илм кишилари билан суҳбатлашиш маънавий озуқа вазифасини ўтайди ва руҳан енгил ҳам тортасиз. Рўзғорингиздаги муаммолардан хавотирланманг. Улар албатта сизнинг фойдангизга ҳал бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 май куни тадбиркорлар хорижга чиқиш учун керагича пул ва куч сарфлашлари мумкин. Лекин бошламоқчи бўлган ишингиз қанча пул сарфласангиз арзийди. Саломатлигингиз панд бермаётган бўлса, бу эътиборсиз бўлаверинг дегани эмас. Соғлиқ темирдан эмаслигини унутмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Айримлар косметик маҳсулотларга аллергия ва шамоллаш кабиларни бошдан ўтказиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Табиатингиз мақтовларга мойил бўлгани сабабми, бугун барча фақат сизга эътибор қаратишини истай бошлайсиз. Уларни оласиз. Фақат чин кўнгилдан меҳнат қила билсангиз. Ёши улуғ, лавозими юқори шахслар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга янада кучлироқ эътибор қаратишингиз керак. У шунга арзийди, унутманг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•