Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 9 май куни кайфиятингиз ҳақиқатан байр | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 май куни кайфиятингиз ҳақиқатан байрамона бўлади. Кун давомида сизни кўплаб ғалабалар кутиб туради. Янги лойиҳаларга сира чўчимасдан қўл ураверинг. Албатта омадга эришасиз. Лекин шахсий ҳаётингизда муаммолар йўқ эмас. Яқинларингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Фақат бир нарсани унутманг. Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Ҳаракат қилсангиз, тўғри йўл тута билсангиз, оилада ҳам муаммо бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Шахсий бизнесини очиш истагида бўлганлар учун бугун қулай имконият туғилади. Сиз ишончли ҳомий топасиз ва иш бошлайсиз. Оиласизлар байрам баҳонасида табиат қўйнига чиқиб дам олишади, романтик лаҳзалардан баҳраманд бўлишади. Агар бўлар-бўлмасга пул сарфлайверсангиз, моддий аҳволингиз аянчли кўринишга келиб қолади. Қўшимча даромад келтирувчи ишлар ҳам сизга ёрдам бера олмайди. Кечқурун асло оила аъзоларингиз билан жанжаллашманг. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 майда сергакликни қўлдан бермасангиз, йўлингиздан адашмаслигингиз тайин. Бугун қиладиган ишларингиз жуда мураккаб кечади. Уларни муваффақиятли адо этиш учун бор имкониятларни ишга солинг. Ишга ижодий ёндашинг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида яқин манзилга сафар қилишлари мумкин. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда жуда эҳтиёт бўлинг. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг. Режимга амал қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун саломатлигингизга путур етиш эҳтимоли бор. Муздек ичимликлар ичмаслигингиз, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслигингиз ва қуёш нуридан кўпроқ баҳра олишингиз тавсия этилади. Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолишингиз ҳам мумкин эмас. Бугун ҳар ҳолда байрам. Дўстлар, яқин инсонлар даврасида байрамни қарши олсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Айниқса, овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 май куни бўлиб ўтадиган барча ҳодисалар масъулиятини зиммангизга оласиз. Аёллар саломатлигида жиддий муаммолар юзага келиши кутилади. Врач қабулига чиқиб келсангиз ҳам зиён қилмайди. Айрим ўзингиз ёқтирмайдиган одамлар билан мулоқот қилишингиз сизни агрессив ҳолатга келтириб қўйиши мумкин. Эмоциянгизни жиловга олишингиз керак. Шунда муаммо бўлмайди. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Уларни муносиб қарши олишга ҳозирлик кўраверинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Олис келажакка боқманг. Бугунги кун билан яшанг. Ана шунда кўнгилсизликлардан холи бўласиз. Ижод, севимли хобби билан машғул бўлиш ва болажонлар билан суҳбатлар қуриш хайрли кечади. Иш кўп, лекин бугунча уларни четга суришингиз ва табиат қўйнида дам олишингиз керак бўлади. Молиявий муаммоларингиз муваффақиятли ҳал бўлади. Бироқ пулларни тийин-тийинигача сарфлаб юборишингиз тавсия қилинмайди. Акс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•