Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун интеллектуал амалларни адо эт | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун интеллектуал амалларни адо этишингиз тавсия қилинади. Фақат чарчадим деманг. Шундай пайтлар бўлганки, бугунгидан баттарроқ аҳволга тушгансиз ва албатта ғолиб бўлгансиз. Болалигингизда дўст тутинган бир инсондан қувончли хабар олишингиз мумкин. Шу баҳонада тутинган дўстингиз билан муносабатларингиз яна янгиланади. Бугун азартли ўйинлардан воз кечинг, инқирозга юз тутасиз. Саломатлигингизни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 февралда ишларингиз кўп ва оғир бўлса, жамоавий тарзда бажаришга ҳаракат қилинг. Руҳан тушкунликка тушишдан сақланинг. Ҳеч бўлмаганда яқин инсонлар ёрдамга келади. Кун давомида шамоллаб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Об-ҳавога қараб кийининг. Кечқурун яқин инсонингиз билан бирор кафеда кечки овқатни тановул қилишингиз кутилмоқда. Пиёда сайр қилишни ҳам унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кун осон кечмайди. Ҳеч ким сизни эшитишни хоҳламайди, ёрдам зарур бўлса, юзини терс бура бошлайди. Ҳа, шундай ҳолатлар ҳар бир одамнинг ҳаётида кузатилиши мумкин. Бунақанги ҳолатларда атайин иш қанчалар оғир бўлмасин, мустақилликнинг этагидан тутинг. Эзгу мақсадга албатта етасиз. Куннинг иккинчи ярмида оила ва фарзандлар билан боғлиқ стрессли лаҳзаларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 феврал куни атрофингизни ўраб турганларни обдон саралаб олишингиз талаб этилади. Сизга ёқмайдиган, кўнгли қораларни дўстлар ва танишлар рўйхатидан ўчириб ташласангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Зарарли одатларни ҳам қувиб солинг. Тўғри, улардан бир кундаёқ қутулиб бўлмаслиги мумкин. Лекин кескин кураш бошласангиз, тез орада халос бўласиз. Саломатлигингиз бугун панд бермайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Иш фаолиятингиз давомида ёқимсиз лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Бу штат қисқариши, маош миқдори камайтирилиши ёки мукофот пуллар берилишининг тўхтатилиши билан боғлиқ бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам мақсадга етади. Муваффақияцизликка дуч келишмайди. Оиласизлар ниҳоят тўй тараддудини кўришга тушса, яхши бўларди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 февралда ҳаётга, дунёга, иш ва шахсий ҳаётга реал кўз билан боқишингиз тавсия этилади. Иллюзиядан қочинг. Ундан кўра иш бажириш ҳаракатига тушинг. Оиласизлар муҳаббатда ташаббускор бўлишлари лозим. Шунда романтика сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Айримлар кечки пайт сафарга отланиши кутилади. Сафар сизга қўшимча куч ва моддий манфаатдорлик ҳадя этади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•