Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Кунингиз хайрли бошланади. Бу ҳолат | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз хайрли бошланади. Бу ҳолат кечга қадар сақланиб қолиши учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. Хаёлан бўлса-да, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда юқори лавозимни кўзлаб кўринг. Режалар тузинг. Шундай режа тузингки, ҳеч кимга зиёни тегмасин. Моддий аҳволингиз бугун ёмон бўлмайди. Демак, ёқимли харидларга қўл урсангиз бўлади. Кечқурун баъзилар сафарга отланиши мумкин. Сафар муваффақиятли ўтади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 феврал куни эзгу мақсадларга эришишингиз учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Молиявий масалада ҳам омад кулиб боқади. Лекин ҳасад қиладиганларнинг ҳам саноғи йўқ. Улардан эҳтиёт бўлиб иш тутишингиз зарур. Даромадларингиз ҳақида ундайларга оғиз оча кўрманг. Шахсий ҳаётда сизга туйғулар эмас, эҳтирослар ёрдам бера олади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан имкон борича эҳтирослар тилида сўзлашинг. Шунда муносабатларингиз янада мустаҳкамланишига гувоҳ бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Анчадан бери сизга кўз солиб юрган бир инсон бор. Бугун ўша инсоннинг туйғуларига гувоҳ бўласиз. Орангизда яқинлик пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Айтилган гапларнинг барчаси асосан оиласизларга тегишли. Улар ёлғизликдан чарчашган. Шундай экан, имкониятдан унумли фойдаланинг. Харидларда тежамкорликка эътибор қаратинг. Баланс тежаш орқалигина сақланиб қолади. Сифациз маҳсулотлар харид қилиб қўйишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 февралда ташаббускорлик сиз учун биринчи ўринда туриши керак. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ташаббускорлик ёрдамида оғир вазиятлардан чиқиб кетасиз. Иш бажаришда янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида оилавий иш билан яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ундан кейин эса дўстларингиз билан бирга сершовқин даврага тушиб қолишингиз мумкин. Бу кайфиятингиз кўтарилишида ёрдам беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталабдан фақат ҳаракатланинг, бир жойда тўхтаб қолишдан сақланинг. Ёдда тутинг, фаоллигингиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда, сафарда ҳам керак. Бусиз мақсадга етишингиз қийин кечади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бирини учратасиз. У ўзининг пули кўплиги билан ҳасадингизни қўзғашга уриниб кўради. Лекин фойдаси бўлмайди. Сизда ҳасад туйғусининг ўзи йўқ. Шундай экан, ит ҳурар, карвон ўтар деган ҳикматни айтинг-у, дўстингиз билан хайрлашинг. Айримлар учун бугун шахсий бизнесини очиш амали муваффақиятли кечади. Ўзингизни асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 феврал куни ишларингизнинг бароридан келиши жуда қийин кечади. Ишда унум йўқлигидан хит бўласиз. Бу кўнгилсизликларни четлаб ўтиш учун пухта режа тузиб олишингиз зарур эди. Ҳечқиси йўқ, кейинги сафар ақлли бўласиз. Оиласизлар ҳам муҳаббатда лаззатли онлардан умид қилмасалар бўлади. Айниқса, эмоциянгизни сиқувга олмасангиз, бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни асранг

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•