Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун биринчи навбатда келгусида ким би | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи навбатда келгусида ким билан дўстликда қолиш, ким билан муносабатларни узиш ҳақида бир тўхтамга келишингиз лозим. Шунда бефойда иттифоқларга беҳуда вақт ва куч сарфламаган бўлардингиз. Муносабатлар гармонияга олиб бориши керак. Тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан янги ва узоқ муддатли шартнома тузишда бугунги кун жуда қўл келади. Шартнома келажакда ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан сизга наф келтиради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 февралда зиммангизга юкланадиган барча ишларни муваффақиятли амалга ошириш учун қўшимча кучга эга бўлишингиз зарур бўлади. Бунда эрталабки бадантарбия, контрастли душ ва қайноқ кофе ёрдам бера олади. Шунда кайфиятингиз кўтарилиб, худонинг ўзи сизга қўшимча куч, ғайрат, шижоат ва бардош ато этади. Аёлларга, қиз-жувонларга бугун косметологга бориб ёшартирувчи амалларга берилмаслик тавсия этилади. Саломатликни асранг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун фикрлаш қобилиятингиз худонинг қудрати билан ортиб, қатъий ва тўғри қарорлар чиқара бошлайсиз. Муҳаббатда оиласизлар майда кўнгилсизликлар, хафагарчиликларга дуч келишлари мумкин. Лекин бусиз оғир вазиятлардан чиқиб кетишингиз қийинчилик ҳам туғдирган бўларди. Яқинларингиз билан муносабатларда тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Бу ички оламингизни ижобий тарафга ўзгартиради. Молиявий муаммоларингиз кечқурунгача етмай, сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилмоқда.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 феврал куни професссионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ўзингизда бор билим, тажрибага суянинг. Шунда жиддий хатоликларга йўл қўймайсиз. Пулингиз кам бўлса, шикоят қилиб ўтиргандан, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Кун давомида қўшимча билимлар олиш, хизмат сафари ва керакли одамлар билан учрашувларни бошдан кечирасиз. Спорт ва жисмоний меҳнат билан шуғулланишда жуда эҳтиёткор бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз осон кечмайди. Аммо шунга қарамай, қизиқарли ҳодисаларга бой ҳам бўлади. Йўлга чиқиш ниятингиз бўлса, бугун шахсий транспорт воситасидан воз кеча туринг. Транспорт воситаси бузилиши, жарималар ва бошқа кўнгилсиз вазиятлар кўндаланг бўлиш хавфи бор. Оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан илиқ муносабатларни сақлаб қолиш учун ўта жиддий синовлардан ўтишлари талаб этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 февралда омадни ўз тарафингизга оғдириш учун шинаванда ва фаол бўлишингиз керак. Худо кўрсатмасин, дангасалик ва қўрқоқликка эрк берсангиз, омад ўша заҳоти сиздан юз буради. Иш унумли бўлиши ва эркин, гармония қуршовида яшашда халал бераётган вазиятлардан, керак бўлса, шахслардан воз кечинг. Имкон доирасида кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Кўпроқ пиёда ёки велосипедда сайр қилинг. Бу саломатлигингиз учун жуда фойдали кечади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•