Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун саломатлигингизни ҳар қандай усул | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун саломатлигингизни ҳар қандай усул билан бўлса ҳам эҳтиёт қилишингизга тўғри келади. Агар врач маслаҳати зарур бўлса, албатта кўригидан ўтинг. Сурункали хасталикларга қарши халқона усуллардан ҳам фойдалансангиз бўлади. Уларнинг ҳам нафи тегади. Башарти яқиндагина машина рулига ўтирган бўлсангиз, серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Кун давомида бировлар билан жанжаллашишдан тийилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 декабрда қиз-жувонлар гўзаллик салонига, бассейнга бориб келиши уларга катта фойда бериши мумкин. Умуман айтганда, бугунги кун хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин, ташқи кўринишига эътибор қаратиши муваффақият келтиради. Бугун жисмоний меҳнатдан тийилинг. Спорт мусобақаларида, ижодий кечаларда ва оилавий тантаналарда иштирок этиш муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмини моддий аҳволингизни яхшилашга қаратишингизга тўғри келади. Бу масалада аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада яхши эмас. Балки харажатларни кўпайтириб юборгандирсиз? Шундай бўлса, харидларга чек қўймасангиз бўлмайди. Тиғли асбоблар, электр токига ишлайдиган асбоб-ускуналарга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашинг. Кечқурун сизни меҳмонга чақиришлари кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

9 декабр куни хафа бўлишингиз, тушкунликка тушишингиз учун умуман баҳона йўқ. Агар кимдир атайин қасддан сизни ранжитишга ҳаракат қилса ҳам у одамга арзирли жавоб бера оласиз. Яқинларингизга максимум даражада эътибор кўрсатинг. Уларни қанчалар севишингизни қайта-қайта исботлашга эринманг. Ижодкорлар куннинг иккинчи ярмида муваффақият денгизида суза бошлашлари кутилмоқда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ўзингизни ёқимли совғалар билан мамнун этинг. Бу нарса нафақат руҳий мадад бўлади, балки оилангизга ҳам наф келтиради. Оила қурмаганлар кун давомида романтик танишувларни бошдан кечиришади. Асосийси, хонада ўтириб қолмасангиз, дўстлар билан учрашиб гаплашишдан бош тортмасангиз бас. Спорт машғулотларидан бугунча юз буринг. Шуниси тинчроқ. Лекин кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 декабрда қариндошларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Акс ҳолда жанжал кучайиб кетиши турган гап. Бу яхшилик келтирмайди. Таваккалчиликка асосланган лойиҳалар учун пул тикишдан яқин дўстингиз асраб қолиши мумкин. Агар у бўлмаса, сиз катта йўқотишга юз буришингиз тайин эди. Бу гаплар асосан тадбиркор ва тижоратчиларга тегишли. Муҳаббатда фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ранжитмайсиз.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•