Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун фидойиликни бироз камайтирган ҳол | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун фидойиликни бироз камайтирган ҳолда айёрликка кўпроқ эътибор қаратишингиз керак бўлади. Тўғри, айёрлик билан барча муаммоларни бартараф этиб бўлмайди. Aммо дунёга бошқача назар билан боқа бошлайсиз. Кимнинг аслида ким эканини англаб етасиз. Муҳаббатда ҳам шундай. Инсон бир китоб, уни ҳеч қачон тўлиқ ўқиб чиқиб бўлмаслиги ҳақиқат бўлса, айёрлик йўли билан умр ҳамроҳингизнинг сизга номаълум сирларини билиб оласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 сентябр куни азалий орзуларингизнинг ҳақиқатга айланиши учун ҳаракатлар содир этинг. Лекин олдин режа тузиб олишни унутманг. Иш жойингизда шошилинчда барча юмушларни уддалашга уринманг. Ҳаммасининг ўз вақт-соати бўлишини унутманг. Куннинг иккинчи ярмида яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга илиқ таассуротларни инъом этади. Сиз ажойиб бир инсон билан худди шу сафар давомида тасодифан танишиб қолишингиз мумкин.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар кунингиз омадли лаҳзаларга бой бўлишини башорат қилишган. Имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ бўлади. Aсосийси, куч ва имкониятларни бўлар-бўлмасга сарфламасангиз бас. Тежамкорликка риоя қилмас экансиз, инқирозга юз тутишингиз тайин бўлиб қолади. Бугун кечки пайт сизни мўмай даромад, янги танишувлар ва мҳмонлар ташрифи кутиб қолади. Aммо мириқиб дам олишни ҳам унутиб қўйманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

3 сентябрда шахсий ҳаётингиз билан жиддий шуғулланмасангиз бўлмайди. У сира ечиб бўлмайдиган кроссвордга айланиб қолгандек туюлмоқда. Демак, чигалликлар керагича топилади. Сиз ўша чигалликларни йўқ қилишингиз лозим. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, хизмат юзасидан сафар уюштириш, ҳамкорлар билан ўзаро келишувлар муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз ҳам алоҳида эътибор қаратинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун эрталабдан ўзингизда бор, аммо ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларни намойиш этишга ҳақлисиз. Санъат, иқтисод, ҳатто, бунёдкорликда ҳам истеъдодингиз етарли бўлса, буни фақат олқишлаш керак. Aгар ҳадеганда ортга бурилиб қарайвермасангиз албатта омадга эришасиз. Aгар муҳаббат бобида ўзингиз ўрганиб қолган такаллуфлар, усуллар иш бермай қолган бўлса, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орадаги муносабатларни мустаҳкам сақлаб қолиш учун янги усулларни ўйлаб топинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 сентябр куни ҳар бир ишда қатъиятлилик ва тезлик талаб этилади. Aгар мавқеингиз, ҳамкасблар олдидаги обрўйингиз пастга шўнғишини хоҳламасангиз, худди шу қоидаларга амал қилинг. Молиявий масалада ҳам керагича муаммолар кўндаланг туради. Уларга ҳам хотиржам муносабатда бўлишингиз талаб этилади. Оиласизлар бир қарашда муҳаббат каби ҳолатларни бошдан кечиришлари мумкин. Сурункали хасталикка дуч келганлар саломатликларини мустаҳкам сақлашлари зарур бўлади

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•