Get Mystery Box with random crypto!

Жорж Оруэлнинг машҳур асари '1984'дан иқтибос: ' Улар хароб е | Миррахмат Мўминов Шахсий қарашлари

Жорж Оруэлнинг машҳур асари "1984"дан иқтибос:

" Улар хароб ерда туғиладилар, 12 ёшдан ишлашни бошлашади, 20 ёшида уйланишида, 30 ёшда ёшлигидан асар ҳам қолмайди, аксари 60 га етиб бормай вафот этади. Оғир жисмоний меҳнат, қўшнилар билан уруш жанжал, кино, футбол, пиво ва асосийси тадбирбозлик.
Мана нималар уларнинг дунёқарашини шакллантиради. Уларни бошқариш жудаям осон."

Ҳар гал шу жумлаларга кўзим тушса атрофимда бўлаётган воқеалар жонли гавдаланаверади. Одамлар Оруэлл 70 йил олдин тасвирлаб айтиб бериб кетганидан бери ҳеч ҳам ўзгармаганлар. Техниканинг тараққий этиши, инсон ақлининг ривожланиши, саноатлашув жараёнларининг тезлашиши, одамларнинг коинотга чиқиши ва бошқа глобал ўзгариш инсон феъл атвори, унинг хиссиётлари ва истакларинг ўзгаришига заррача таъсир қилмаган. У доимо ўзи учун қийинчиликсиз, ортиқча ақлни ишлатмасдан етишиш осон бўлган йўлдан бораверади. Бу йўлида у ҳар қандай жирканчликлар қилишдан ҳам ҳеч тоймайди.

@kitob_ombori
Dilmurod Abdurashed sahifasidan kuchirildi.