Get Mystery Box with random crypto!

Парадокс • Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қа | | Мулло Суннатилло

Парадокс

• Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемеҳр, бағритошга чиқаришади.
• Илмдан гапирсанг амал ҳам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.
• Зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
• Мақтасанг маддоҳ бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.
• Хақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади. Бой бўлсанг харомдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.
• Одамлар шундай, дўстим. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди. Улар барибир рози бўлишмайди.

Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма!

Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга ҳақиқий баҳони У қўяди.

Тафаккур қил!

@Mullo_Sunnatillo