Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ устав капиталидаги давлат акция пакети | Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ устав капиталидаги давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2021 йил 20 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 - 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2020 йил 12 майдаги ПФ - 5992-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзагроэкспортбанк” АТБ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакетлари нархларини максимал қийматда, шу билан бирга келгусида банкнинг молиявий ҳолати барқарорлигини ошириш ва ривожлантириш шартлари билан оммавий савдоларга чиқарилганлиги тўғрисида эълон қилинган эди.

Савдо жараёнларини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, савдоларда қатнашиш учун талабгорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати 05.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилганилигини маълум қиламиз.
Батафсил: davaktiv.uz