Get Mystery Box with random crypto!

Савдолар давом этади ... Ўзбекистон Республикаси Президентини | Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

Савдолар давом этади ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли Фармони ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг тегишли хатига мувофиқ "Электртармоккурилиш" АЖ устав фондидаги 37,25 фоиз давлат акциялари бўйича биржа савдолари давом этишини маълум қиламиз.

Акциялар сони - 150 333 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 277 153,71 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 41 665 348 685,43 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 1 та .

Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончасида амалга оширилади. Аризалар 2021 йилнинг 25 июн куни, соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Талабгорлар ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин. Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
.

Қўшимча маълумотлар учун:

@userstockmarket
NEGO-BOARD
: 909939558