Get Mystery Box with random crypto!

“Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакети соти | Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi

“Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакети сотилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2020 йилдаги ПФ - 5992-сонли Фармонига асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакети нархини максимал қийматда, шу билан бирга келгусида банкнинг молиявий ҳолати барқарорлигини ошириш ва ривожлантириш шартлари билан оммавий савдолар орқали сотиш режасини эълон қилади.

Давлат акция пакетининг сотилиши рақобат асосида, барча манфаатдор иштирокчилар учун очиқ ариза топшириш ёндашуви асосида амалга оширилади. Банкни сотиш механизми ва жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

Иштирок этишга қизиқиш билдирганлар 1-3 иловаларга мувофиқ иштирок этиш учун ариза,
иштирокчиларни саралаш ва ғолибни танлаш мезонлари ва номзодлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича ҳужжатлар тўпламини тақдим этиш;
дастлабки малакавий танлов;
тижорий ва молиявий таклифларни танлаб олиш;
битимни расмийлаштириш.

Тўлиқ маълумот: davaktiv.uz