Get Mystery Box with random crypto!

... КЎК БЎРИ. Йиллар ўтди...бўри бўлмо | Mulkdor

...
КЎК БЎРИ.

Йиллар ўтди...бўри бўлмоқ ор бўлди,
Кўк Бўрининг авлодлари хор бўлди.
Бўриларда шоқолча ҳам ғурур йўқ,
Итдан қолган суякларга зор бўлди.

Ботирлигу - мардлик кетди бўридан,
Ризқин терар итнинг ўнгу-сўлидан.
Ов қилмасдан сарқитларга кўз тикиб
Бўри борар энди итнинг йўлидан.

Итлар ҳушёр,қўллар бири-бирини,
Банд этдилар давраларнинг тўрини
Бойлар эса итхоналар қуришиб,
Ит ўрнига боғлашдилар бўрини.

Жангга кирса,итга-ит йўлдош бўлди,
Бўри ҳаққи бир ўқ ёки тош бўлди.
Қавмдошини итлар талар қарамас,
Кўк бўрилар итларга талош бўлди...

Кўк бўрижон уйғон,жойинг тўр бўлсин,
Кўролмаган итлар сени,кўр бўлсин,
Бошинг кўтар,уйқу етар бас энди,
Наъра тортгил, зотинг яна зўр бўлсин!

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.